Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3061-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги 129-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2021 йил 29 июндаги 402-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ, 28-сон қарори (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 июнь,
255-мҳ-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 май,
12-сон
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 225-мҳ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 25 майдаги 12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 23-банднинг олтинчи хатбошисидаги «паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар «паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 25-банднинг биринчи хатбошисидаги «паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат» деган сўзлар «паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Шубҳали операция ҳақидаги хабар почта алоқаси оператори, провайдери томонидан шубҳали операция аниқланган кундан бир иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.».
4. 59-банддаги «(рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь)» деган сўзлар «(рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 1-илованинг 5-бандидаги «Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат» деган сўзлар «Паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 10/22/3061-3/0514-сон)