от 09.06.2022 г. № 322
Тавсиянома ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Қўмитанинг биринчи раҳбари томонидан, биринчи раҳбар лавозими вакант бўлганда ва/ёки унинг вазифаларини бажариш бошқа шахсга юклатилганда эса — ушбу раҳбар томонидан берилади.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Олий таълим муассасасига ўқишга кириш мақсадида тавсиянома олиш учун мурожаат қилади.

Ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар

2-босқич

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими

1. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилади.

Ҳар йили 25 апрелга қадар

Ишчи гуруҳлар

2. Хотин-қизларнинг мурожаатлари асосида уларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади ва уни туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилади.

Ҳар йили 1 июндан 7 июнга қадар

3-босқич

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими

Ишчи гуруҳ хулосаси асосида хотин-қизларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Ҳар йили 7 июндан 10 июнга қадар

4-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1. Тақдим этилган қарор ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбарининг тавсияномаларни бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги буйруғини чиқаради.

Ҳар йили 10 июндан 14 июнга қадар

2. Тасдиқланган тавсияномаларни барча туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига юборади.

Ҳар йили 15 июнга қадар

5-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1. Тавсиянома берилган хотин-қизлар электрон реестрини шакллантиради.

2. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатларини ва улар ҳақидаги маълумотларни махсус дастурга киритиш учун Давлат тест марказига юборади.

3. Тавсиянома берилган талабгорларнинг рўйхатини Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилади.

Ҳар йили 15 июнга қадар

6-босқич

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими

Тавсияномалар талабгорларга етказилишини таъминлайди.

Ҳар йили 15 июнга қадар

ТАВСИЯНОМА

№ AA 000000

Ушбу тавсиянома фуқаро __________________________________________________________________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________(ЖШШИР) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
20___ йил «___»____________даги «_____»-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат __________________ таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари танловда иштирок этиш учун берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбарининг 20___ йил «___»___________даги «_____»-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома расмийлаштириб берилган кундан эътиборан уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниш учун амал қилади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биринчи раҳбари

________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

QR — код (матрик штрихли код)

20_____ йил «___»__________


1. Номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4. 3-банддаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6. Илова (Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом) да:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидан «ҳамда давлат олий таълим муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«а» ва «б»-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
д) 6-банддаги «ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани (ҳужжатни)» сўзлари «аризани» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 7, 8, 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ж) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
з) 13-банддан «ҳамда давлат олий таълим муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
и) Низомга 1-илова (Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссиясининг намунавий таркиби) да:
номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Босқичлар

Амалга ошириш механизми

Субъектлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) якуни бўйича танлов натижаларини эълон қилиш.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, Давлат тест маркази

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида

2-босқич

Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш.

Талабгорлар

Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида

3-босқич

Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш.

Давлат олий таълим муассасалари

Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида

4-босқич

Талабгорлар рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юбориш.

Давлат олий таълим муассасалари

Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида

5-босқич

Талабгорларнинг рўйхатини доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5 календарь иш куни ичида

6-босқич

Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш.

Туман (шаҳар)ларга бириктирилган Комиссия аъзоси, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни тузиш.

Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан рўйхат юборилган куни

7-босқич

Талабгорларнинг доимий яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганиш.

Ҳар бир талабгор бўйича далолатнома тузиш ва Комиссияга тақдим қилиш.

Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ)

5 календарь иш кунида

8-босқич

Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, 150 нафар хотин-қизларни саралаб олиш ва баённомани расмийлаштириш ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориш.

Комиссия

5 календарь иш кунида

9-босқич

Тавсияномаларни тасдиқлаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

10 календарь иш кунида

10-босқич

Базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритиш ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштириш.

Комиссия

Ҳар бир ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда

».

ТАВСИЯНОМА

№ AA 0000

Ушбу тавсиянома фуқаро

______________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(___________________)

(паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди.

М.Ў.

________________________________

(мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо)

20___ йил «___»___________

ТАВСИЯНОМА

№ AA 0000

Ушбу тавсиянома фуқаро ___________________ _________________ _________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________ (паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон қарорига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

____________________________________

(Ф.И.О.)

(М.Ў., имзо)

20___ йил «___»___________