09.06.2022 йилдаги 321-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон уй-музейини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзининг юксак бадиий асарлари билан ўзбек адабиётида ўзига хос ижодий мактаб яратган оташин ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг она Ватанга чексиз муҳаббат ва садоқат, миллий қадриятларимиздан фахрланиш ва ифтихор туйғулари сингдирилган асарларининг халқимиз маънавиятини юксалтириш ва ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиб, шунингдек, адибнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилиш ҳамда унинг номини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчиликнинг Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон яшаб ижод қилган Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов номидаги маҳалла фуқаролар йигини Бахмал кўчаси 7-уй манзилида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг юридик шахс бўлган Тўра Сулаймон уй-музейини (кейинги ўринларда — уй-музей) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъкуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов номидаги маҳалла фуқаролар йигини Бахмал кўчаси 7-уй манзилида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг мулк ҳуқуқи асосида истиқомат қилувчи қариндошлари билан ушбу манзилдаги бинони уй-музейга айлантириш бўйича ўзаро келишув асосида розилик олинганлиги ва шу асосда уларни белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда уй-музейни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, уй-музей ҳовлисида шоирнинг ҳайкалини ўрнатиш, уй-музей биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш, 2022 йил охирига қадар уй-музейни фойдаланишга топшириш билан боғлиқ чора-тадбирлар назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — уй-музей биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда уй-музей экспозициясини яратиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокимлиги — Тўра Сулаймон ҳайкалини яратиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда Тўра Сулаймон ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилсин ва уни белгиланган тартибда ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уй-музей биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш, шоир ҳайкалининг постаментини барпо этиш, ҳайкални ўрнатиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ишларини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уй-музейни сақлаш, шу жумладан, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қурилиш вазирлиги ҳайкалнинг постаментини барпо этсин ва мазкур қарор доирасида ҳайкални ўрнатишда бажариладиган ишларнинг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда уй-музейнинг концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-музей ходимлари штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уй-музейни малакали кадрлар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-музейни замонавий интерфаол ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда уй-музей экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-музейда давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, маданий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатли фильм суратга олиш, мусиқа асарлари ва қўшиқлар, Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш ишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига уй-музей фаолиятини, шу жумладан уй-музейда ўтказиладиган тадбирларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 9 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 майдаги 321-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига киритилаётган қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги мазмундаги 131-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

131.

Тўра Сулаймон уй-музейи

Мирзаобод тумани

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/321/0503-сон)