Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2330-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 17 июндаги 12/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3645, 07.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/1-сон қарори (рўйхат рақами 2330, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида:
бешинчи хатбошидаги «паспортлар тўғрисида, шу жумладан, йўқолган ёки амал қилиш муддати тугаган паспортлар ўрнига берилган паспортлар» деган сўзлар «паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар тўғрисида, шу жумладан йўқолган ёки амал қилиш муддати тугагани ўрнига берилган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар ҳақида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «давлат нотариал идоралари» деган сўзлар «нотариал идоралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 май,
5/24-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 10/22/2330-2/0499-сон)