Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 3 июндаги рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1992-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 майдаги 1-mh-сонли ««Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1992-4, 06.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сон буйруғи (рўйхат рақами 1992, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 май,
2-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2022 й., 10/22/1992-3/0474-сон)