01.06.2022 йилдаги 291-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, бунда ер усти метро линиясига яқин ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолига қулай шароитларга эга бўлган дам олиш ва соғломлаштириш зоналарини барпо этиш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида қўшимча янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2979-сон қарори доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги 11,2 километр бўлган «Дўстлик-Қўйлиқ» ва 6,9 километр бўлган «Сергели-Олмазор» йўналишлари бўйича ер усти метро линияси барпо этилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги 8,5 километр бўлган «Қўйлиқ — Қурувчилар» йўналишида ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер усти метро линиясининг концепциясига асосан 2023 — 2025 йилларда босқичма-босқич метронинг кейинги йўналишларида қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Транспорт вазирлигининг Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-Қўйлиқ» ер усти метро йўналиши 1 — 5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида пиёдалар ва велосипед йўлаклари, автотураргоҳлар, аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар, болалар ва спорт майдончаларини ташкил этиш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент метрополитенининг ер усти метро йўналишлари остида жойлашган Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Тошкент метрополитени» ДУКга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ер усти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми (метро устунлари ва устуннинг икки метр радиусидан ташқари қисми) Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонлари шаҳар архитектура қиёфасини сақлаган ҳолда фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун «E-Auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — аукцион савдолари) орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойда тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, шунингдек, автотураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканларини (кейинги ўринларда — тадбиркорлик ва ижтимоий лойиҳалар) барпо этишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Транспорт вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Тошкент метрополитени» ДУКга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер майдонларининг ер усти метро йўналиши фаолиятига таъсир қилмайдиган қисмини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижалари бўйича аниқланган ер майдонларини белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига топширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Тошкент метрополитени» ДУК биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик ва ижтимоий лойиҳаларни жойлаштириш ва мувофиқлаштириш, бунда ер усти метро йўналишлари таянч устунлари ва метро йўлига зарар етказмаслик, ертўла қисмини қурмаслик ҳамда метро таянч устунлари ҳимоя ҳудудини муҳофаза қилиш талабларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер усти метро йўналишлари остида жойлашган ер участкаларида рухсат берилмайдиган фаолият турлари рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-Қўйлик» ер усти метро йўналиши 1 — 5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларида тадбиркорлик ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш концепциясини тасдиқласин ҳамда қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда бажарилишини қатъий назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/291/0466-сон)