ИЛОВА
ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Чора-тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
1-босқич |
Маҳаллий ҳокимликлар |
Келгуси йил учун жамғармалар даромадлари прогнозини ва жамғармалар харажатлари бўйича бюджет сўровини Молия вазирлигига тақдим этади. |
Ҳар йили 1 июлга қадар | |||
|
2-босқич |
Молия вазирлиги |
Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини шакллантиришда келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари инобатга олинади. |
Ҳар йили 1 декабрга қадар | |||
|
3-босқич |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари |
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қонуни тасдиқлангандан сўнг жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди. |
Ҳисобот йилининг 20 январига қадар | |||
|
4-босқич |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари |
Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади. |
Ҳисобот йилининг 1 февралига қадар | |||
|
5-босқич |
Маҳаллий ҳокимликлар |
Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади. |
Ҳисобот йилининг 15 февралига қадар | |||
|
6-босқич |
Маҳаллий ҳокимликлар |
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш мақсадида инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади. |
Ҳисобот йилининг 1 мартига қадар | |||
|
7-босқич |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
Инфратузилма Лойиҳалари бўйича манзилли дастурларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади. |
Ҳисобот йилининг 1 апрелига қадар | |||
|
8-босқич |
Маҳаллий ҳокимликлар |
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёнига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади. |
Ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар | |||
|
9-босқич |
Буюртмачи ташкилотлар (таъминотчи ташкилотлар) |
Тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди. |
Ҳисобот йилининг 20 майига қадар | |||
|
10-босқич |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖларнинг ҳудудий филиаллари |
Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан тегишли шартнома тузган ҳолда бюджет ссудаси олинади. |
Ҳисобот йилининг 1 июнига қадар | |||
|
Маҳаллий ҳокимликлар |
Ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. |
|||||
|
11-босқич |
Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари |
Тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради. |
Харажатлар графиги бўйича | |||