31.05.2022 йилдаги ПФ-145-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.12.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш, шунингдек, тариф ва нотариф тартибга солиш воситаларини кенг қўллаш ҳисобига уларнинг инфляция даражасига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 июлга қадар:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПФ-251-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2022 й., 06/22/251/1023-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловада келтирилган товарларни олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғи, бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 06/22/268/1111-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кунгабоқар уруғлари (ТИФ ТН коди 1206 00) ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари (ТИФ ТН коди 1207), бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда зарур ҳолларда озиқ-овқат хавфсизлиги, мамлакат аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички бозорда нарх барқарорлигидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига экспорт қилиш вақтинча чекланаётган айрим турдаги озиқ-овқат товарларининг (шу жумладан уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашёнинг) рўйхатини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 41-сон қарорида назарда тутилган давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг тавсиялари асосида ноозиқ-овқат маҳсулотларига божхона божлари ставкаларини пасайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2022 йил 1 августга қадар мавсумий нарх тебранишлари ва бозорда танқислик юзага келганда умумий давлат захиралари меъёрини сақлаб қолган ҳолда Давлат захираларини бошқариш қўмитасига тегишли омборларнинг бўш турган қувватларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшимча жамлаш ва очиқ бозорга интервенция қилиш механизмини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро молия институтлари ва илмий ташкилотларнинг экспертларини жалб қилган ҳолда божхона божларининг самарали ставкаларини белгилаш, шунингдек, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда охирги календарь йилидаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш. Бунда, тақдимноманинг узрсиз сабабларга кўра бажарилмаслиги монополияга қарши курашиш органининг кўрсатмасини бажармаслик учун белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларини хатловдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври, ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга қаратилган ғайриҳуқуқий ҳаракатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси икки ой муддатда мазкур бандда келтирилган қўшимча ваколатларни амалга ошириш бўйича тартибни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратида 12 та штат бирлигидан иборат Истеъмол бозорларида нархларни мониторинг қилиш департаменти ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида жами 42 та штат бирлигидан иборат истеъмол бозорларида нархларни мониторинг қилиш бўлимлари ташкил қилинсин ва уларнинг асосий вазифалари этиб ички бозорда истеъмол товарларининг нархларини, импорт концентрациялашувини, тариф ва нотариф чораларнинг нархларга таъсирини таҳлил қилиш ҳамда савдо фаолиятида рақобатни таъминлаш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-89-сон Фармонига асосан адлия органларининг қисқартирилган штат бирликлари ҳисобидан ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Молия вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига ундирилган молиявий жарималар суммасининг 50 фоиз миқдоридаги маблағларни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига йўналтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Молия вазирлиги ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўровномасига асосан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига ундирилган молиявий жарималар суммасининг 50 фоиз миқдоридаги маблағларни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги «Ахборот технологияларини жорий этиш маркази» давлат унитар корхонасини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Ахборот технологияларини жорий этиш маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб унинг асосий фаолиятидан олинган даромадлар, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига маълумотлари базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда мазкур Фармонга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Монополияга қарши курашиш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил якуни билан ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-145-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 июлга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПФ-251-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2022 й., 06/22/251/1023-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

ТИФ ТН коди

Товарнинг номланиши

1.

0206

Янги, совутилган, музлатилган йирик шохли қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, хачирларнинг истеъмол қилинадиган субмаҳсулотлари

2.

0301 — 0303

Балиқ

3.

0304

Балиқ филеси

4.

0305

Қуритилган, тузланган ёки дудланган балиқ

5.

0402

Шакар ёхуд бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган қуюлтирилган сут ва қаймоқлар;

6.

0405

Сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар; сут пасталари

7.

0407

Пўчоқли, янги, консерваланган ёки қайнатилган парранда тухумлари

8.

0803

Бананлар, шу жумладан янги ёки қуритилган плантайнлар

9.

0805

(0805 50 100 0 дан ташқари)

Янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари)

10.

0901

Қовурилган ёки қовурилмаган, кофеинли ёки кофеинсиз қаҳва; кофе қобиғи ва қаҳва доналарининг қобиғи; ҳар қандай нисбатдаги қаҳвани ўз ичига олган қаҳва ўрнини босувчилари

11.

0902 10 000 1,

0902 30 000 1

бир марталик қадоқдаги нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқлардаги чой

12.

0902 10 000 9,

0902 30 000 9

нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқдаги бошқа чой

13.

1507

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган соя ёғи ва унинг фракциялари

14.

1508

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган ер ёнғоқ ёғи ва унинг фракциялари

15.

1511

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган пальма ёғи ва унинг фракциялари

16.

1514

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган рапс (рапсдан ёки колзадан) ёки хантал ёғи ва уларнинг фракциялари

17.

1516

Тўлиқ ёки қисман гидрогенезирланган, қайта этерифицияланган, реэтерифияланган ёки элаидинизайияланган, тозаланмаган ёки тозаланган, лекин кейинги ишлов берилмайдиган ҳайвон ва ўсимлик ёғлари ва мойлари ва унинг фракциялари

18.

1517

Маргарин; ҳайвон ёки ўсимлик ёғи ёки мойлардан ёхуд ушбу гуруҳдаги турли хил мойлар ёки ёғларнинг фракцияларидан тайёрланган истеъмол қилишга яроқли бўлган аралашмалар ва тайёр маҳсулотлар, 1516 товар позициясидаги озиқ мойлари ёки ёғлари ёхуд уларнинг фракцияларидан ташқари

19.

1901

Солод экстракти; Таркибида какао бўлмаган ёки тўлиқ ёғсизлантирилган асосда қайта ҳисобланганда 40% дан кам какао бўлган бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган майин ёки йирик майдаланган ун, ёрма, крахмал ёки солод экстрактидан тайёрланган тайёр озуқа маҳсулотлари; 0401 — 0404 товар позицияларидаги хом ашёлардан, таркибида какао бўлмаган ёки тўлиқ ёғсизлантириш асосида қайта ҳисобланганда 5% дан кам какао бўлган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари

20.

1903 00 000 0

Ёрмалар, гранулалар, шарлар, доналар ёки шунга ўхшаш шаклларда крахмалдан тайёрланган тапиока ва унинг ўрнини босувчилари

21.

1904

Ёрмалар донлари ёки донли маҳсулотларини (масалан, маккажўхори доналари) шишириш ёки қовуриш орқали олинган тайёр озиқа маҳсулотлари; ёрма шаклидаги ёхуд дон ёки бошқа усулда тайёрланган (майин ва йирик майдаланган ун, ёрмадан ташқари), дастлабки тарзда қайнатилган ёки бошқача усулда тайёрланган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган ёрма шаклидаги дон (маккажўхори доналаридан ташқари)

22.

2102 10 310 0,

2102 10 390 0

Хамиртуруш

23.

1101 00

Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПФ-251-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2022 й., 06/22/251/1023-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши курашиш қўмитасига ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

6.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

10.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

11.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

12.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

13.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

14.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

15.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

16.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

17.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

18.

Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

19.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

20.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

21.

«Fond bozorining axborot-resurs markazi» ДУК

22.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

23.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

24.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

25.

«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланишга рухсат дастурий комплекс функцияларига ва маълумотлар базаси таркибига аралашиш ҳуқуқисиз берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банднинг олтинчи хатбошисидаги «бир ой муддатда» сўзлари «2022 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «икки ой муддатда» сўзлари «2022 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 9-илованинг 11 ва 12-позициялари «Ижро муддати» устунидаги «июнь» сўзи «июль» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4126-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «242» ва «75» рақамлари тегишинча «401» ва «96» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати, Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари, шунингдек, идоравий ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмасига зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида уларнинг биридан бошқасига штат бирликларини олиб бериш йўли билан ўзгартиришлар киритиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 августдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича битимлар, шунингдек шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъект устав капитали (фонди)даги акциялар (улушлар)ни сотиб олиш бўйича битимларга дастлабки розилик бериш учун битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рақобат, табиий монополиялар ҳақидаги қонунчиликни бузганлик ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси кўрсатмаларини бажарилмаганлик учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган маъмурий жарима маблағлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига йўналтирилган молиявий жарималар суммасининг Жамғармага қайтариладиган 50 фоизи»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши «Жамғарма маблағлари» сўзларидан кейин «Қўмита раиси томонидан бошқарилади ва қуйидаги мақсадлар учун сарфланади» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидан «сарфланади» сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида илмий ва бошқа тадқиқот ва изланишларни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назорат харидларини амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўқув тадбирлари, анжуманлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкиллаштириладиган халқаро тадбирлар, шу жумладан давлат тадбирлари доирасида хорижий делегациялар ва экспертлар ташрифлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишларга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 14-банддаги «судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар» сўзлари «судларда кўриб чиқиладиган барча ишлар ҳамда ҳужжатлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги «Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4642-сон қарори 6-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидан «ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) ҳуқуқи учун ойлик йиғим,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 402-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-илованинг 16-банди қуйидаги мазмундаги йигирма тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан мустақил равишда икки нафаргача малакали маҳаллий мутахассислар маслаҳатчилар сифатида бир йил муддатгача жалб қилиниши мумкин, қолган ҳолларда мутахассисларни жалб қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рақобат, табиий монополиялар ҳақидаги қонунчиликни бузганлик ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси кўрсатмаларини бажармаганлик учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган маъмурий жарима суммалари — 100 фоиз миқдорида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига йўналтирилган молиявий жарималар суммасининг Жамғармага қайтариладиган 50 фоизи»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «қўмитаси ва» сўзи «қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида илмий ва бошқа тадқиқот ва изланишларни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назорат харидларини амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалардан қўмита Марказий аппаратига доимий ишлаш учун жалб этиладиган Тошкент шаҳрида турар жойи мавжуд бўлмаган бошқарув ходимларига Тошкент шаҳрида ижара асосида яшаши учун ижара тўловларини ижара шартномаси асосида тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўқув тадбирлари, анжуманлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкиллаштириладиган халқаро тадбирлар, шу жумладан давлат тадбирлари доирасида хорижий делегациялар ва экспертлар ташрифлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, рақобатни ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни ва уларни оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг касаба уюшмаси қарори асосида Қўмита марказий аппарати ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини, шунингдек, байрам саналарида ва касб байрамида маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ахборот технологияларини жорий этиш маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини сақлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида (топшириқларида) белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун «Ахборот технологияларини жорий этиш маркази» давлат унитар корхонасига ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва илмий-тадқиқот муассасаларига рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсати соҳасида илмий тадқиқотларни амалга оширишни молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишларга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-бандидан «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 12-илованинг 6-позициясидаги «Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари» сўзлари «битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 13-илованинг 6-позициясидаги «Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари» сўзлари «битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 06/22/145/0459-сон; 18.11.2022 й., 06/22/251/1023-сон; 23.12.2022 й., 06/22/268/1111-сон; 24.03.2023 й., 06/23/41/0165-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон; 28.12.2023 й., 06/23/217/0983-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 28.12.2024 й., 06/24/229/1090-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон; 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон)