20.05.2022 йилдаги 2122-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 20.05.2022 йилдаги 2122-IV-сон
Кучга кириш санаси
20.05.2022
Ҳужжат 31.05.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳалари тубдан ислоҳ қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият ва давлат қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш кўп жиҳатдан янгиланишларнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йили бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида кенг жамоатчилик томонидан Бош қомусимизга ўзгартиришлар киритиш, уни бугунги кун талаблари даражасига олиб чиқиш борасида кўплаб таклифлар илгари сурилган эди. Булар халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини яққол кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг лавозимига киришиш маросимидаги нутқи ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишланган байрам табригида ҳам ўз аксини топган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош қомусимизда «инсон — жамият — давлат», «Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» тамойилларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш каби масалалар тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини янада такомиллаштириш масаласи партияларнинг мақсад ва вазифалари ҳамда сайловолди дастурлари билан ҳамоҳанг эканлигидан келиб чиқиб конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ташаббусини илгари суришмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия (бундан буён матнда Конституциявий комиссия деб юритилади) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Конституциявий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ўз ташкилий йиғилишини ўтказиб, белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича комиссия аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимотини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган таклифларни олиш, умумлаштириш ва уларга жавоб қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу борадаги ташкилий-ҳуқуқий ишларни самарали ва пухта амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ўз иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятига илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, шунингдек соҳа экспертларини кенг жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон давлатлари конституциявий тажрибасини чуқур ва ҳар томонлама ўргансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг жамоатчилик фикри, жаҳон конституциявий тажрибаси асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ҳар томонлама асослантирилган қонун лойиҳасини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларига кўриб чиқиш учун тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Конституциявий комиссиянинг матбуот хизмати ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Матбуот хизмати (О. Тожиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ ишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2122-IV
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-347-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 майдаги 2122-IV/КҚ-347-IV-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Конституциявий комиссия раиси

1.

Саидов Акмал Холматович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари

Конституциявий комиссия раисининг ўринбосарлари

2.

Камалов Мурат Каллибекович

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари

3.

Хаитов Актам Ахмадович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

4.

Қодиров Алишер Келдиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

5.

Бурханов Кутбидин Нукритдинович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси

Конституциявий комиссия аъзолари

6.

Тожиев Одилжон Фотиҳжон ўғли

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конституциявий комиссия матбуот котиби

7.

Ибрагимова Зухра Аметовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

8.

Иноятов Улуғбек Илясович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

9.

Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

10.

Ширинов Джаҳонгир Джабборович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси

11.

Назаров Шарофиддин Хакимович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг раиси

12.

Салихов Эркин Тагирович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси

13.

Абдуллаев Илҳом Зоирович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг раиси

14.

Кадирханова Малика Акбаровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг раиси

15.

Тажиев Бахадир Садуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг раиси

16.

Умаров Нариман Маджитович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг раиси

17.

Алиханов Борий Батирович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Орол бўйича минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг раиси

18.

Полванов Шухрат Тагаймуратович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

19.

Джўраев Қодир Асадович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари

20.

Кудратов Иномжон Саттаркулович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари

21.

Чўллиев Шухрат Аскарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи аъзоси

22.

Бекмуродов Бобур Мансурович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси

23.

Пак Виктор Николаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси

24.

Шадманов Адхам Хурсанбаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси

25.

Хусанова Мухтабар Акбаровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси, Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи аъзоси

26.

Комполшик Елена Александровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси

27.

Арипов Даврон Рахимович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси

28.

Каримов Тулкинжон Пайзиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси

29.

Худайбердиев Зафар Рахимович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси

30.

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси

31.

Маруфова Гулнора Махмудовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг аъзоси

32.

Рафиков Кудратилла Мирсагатович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси

33.

Турдиев Содиқжон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси

34.

Халмурадов Рустам Ибрагимович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси

35.

Аннакличева Гулистан Ахмедовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг аъзоси

36.

Пардаев Нусуратулла Маркаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг аъзоси

37.

Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси

38.

Бўтаева Бахтигул Абрахматовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси

39.

Артукбаева Хайтхан

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси

40.

Иркаев Абдурахим Панджиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг аъзоси

41.

Орзиева Дилбар Адизовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси

42.

Миракулов Мирафзал Миродилович

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ йўналишидаги илмий-техник Кенгаш раисининг ўринбосари, Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

43.

Хакимов Рахим Расулжонович

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи аъзоси

44.

Мухторов Нодир Илхомжонович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи аъзоси

45.

Исмаилова Гульноза Сайдиганиходжаевна

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи аъзоси

46.

Абидхўжаев Умид Кутпитдинович

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг директори, Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи аъзоси

47.

Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг бошлиғи

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 31 майдаги 2178-IV/КҚ-356-IV-сонли Қўшма қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 майдаги 2122-IV/КҚ-347-IV-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг (бундан буён матнда Конституциявий комиссия деб юритилади) асосий вазифалари ва ваколатларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конституциявий комиссиянинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ҳамда тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конституциявий комиссия ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашлари (бундан буён матнда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари деб юритилади) олдида ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Конституциявий комиссия ўз фаолиятини очиқ ва ошкора тарзда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Конституциявий комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат органлари, илмий-тадқиқот ташкилотларининг вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Конституциявий комиссия таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Конституциявий комиссия аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари ва ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда жамоатчиликнинг таклифларини йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича якуний таклифларни шакллантириб, тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Конституциявий комиссиянинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия фаолиятини таъминлаш учун давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан қонун лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни, статистика маълумотларини ҳамда ўзга маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ҳамда мутахассисларнинг қонун лойиҳаси юзасидан маслаҳатлари ва тавсияларини, шунингдек экспертларнинг хулосаларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг ёки идораларнинг, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини эксперт сифатида Конституциявий комиссия фаолиятига жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан жамоатчиликнинг ва экспертларнинг таклифларини олиш, умумлаштириш, жамоатчилик муҳокамасига чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчиликдан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар тўғрисида Олий Мажлис палаталарига ахборот киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Конституциявий комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Конституциявий комиссиянинг раиси Конституциявий комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг йиғилишини чақиради ва унда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг ижро этилишига доир ишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг аъзолари зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишига доир ишларни мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Конституциявий комиссия раисининг ўринбосарлари Конституциявий комиссия қарорларининг ижро этилишини назорат қилади, амалга оширилган ишларнинг ҳолати ҳақида Конституциявий комиссия раисига ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия раисининг ўринбосарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия раиси йўқлигида унинг вазифаларини Конституциявий комиссия раисининг ўринбосарларидан бири бажариб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Конституциявий комиссия фаолиятининг ташкилий шакли унинг йиғилишидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия йиғилиши, агар унда Конституциявий комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Конституциявий комиссиянинг йиғилишлари Комиссия раиси томонидан заруратга қараб, бироқ ўн кунда камида бир маротаба чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Конституциявий комиссиянинг барча аъзолари тенг ҳуқуққа ва қарор қабул қилишда биттадан овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Конституциявий комиссия ўз ваколатига киритилган масалалар юзасидан тавсиявий хусусиятга эга қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг қарорлари Конституциявий комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг раиси охирги бўлиб овоз беради ва овозлар тенг бўлиб қолса, унинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Конституциявий комиссиянинг зиммасига юклатилган вазифалар лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи тузилади. Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи Конституциявий комиссиянинг котибияти вазифасини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия фаолиятига кўмаклашиш мақсадида тегишли соҳада катта назарий ва амалий тажрибага эга бўлган шахслардан иборат таркибда ишчи гуруҳлар шакллантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича келиб тушган таклифлар дастлаб ишчи гуруҳлар муҳокамасидан ўтказилиб, уларнинг хулосаси олингандан сўнг Конституциявий комиссиянинг йиғилишида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия кўриб чиқилган таклифлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Конституциявий комиссия фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритиш тасдиқланган медиа-режа асосида унинг Матбуот хизмати томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Конституциявий комиссияга таклифлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Конституциявий комиссиянинг йиғилишларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий Мажлис палаталари девонларининг ходимлари, шунингдек кўриб чиқилаётган масалага алоқадор бўлган давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, олимлар, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Конституциявий комиссия Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли Ўзбекистон Республикаси қонуни расмий эълон қилингандан сўнг ўз фаолиятини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия фаолияти Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан муддатидан илгари тугатилиши мумкин.