Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Қозоғистон томонига тегишли билдиришнома юборсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 18 май,
ПҚ-248-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2022 й., 07/22/248/0446-сон)