19.05.2022 йилдаги 268-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба-синов тариқасида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш бўйича мактабгача таълим кластерлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз ривожлантириб боришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказиш, шунингдек ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Наманган ва Фарғона вилояти ҳокимликларининг Наманган ва Қўқон шаҳарларида тажриба-синов тариқасида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш бўйича юридик шахс бўлмаган мактабгача таълим кластерлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Наманган мактабгача таълим кластери Наманган давлат университети, Наманган педагогика коллежи ва Наманган шаҳридаги 60-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Фарғона мактабгача таълим кластери Қўқон университети, Қўқон педагогика коллежи ва Қўқон шаҳридаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома асосида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тажриба-синов даврида малака ошириш курсларининг умумий давомийлиги 36 соатни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тажриба-синов уч ой давомида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мактабгача таълим кластерларида Наманган ва Фарғона вилоятларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш учун сарфланган ўртача харажатдан келиб чиқиб, бир нафар тингловчи учун тўланадиган маблағ миқдори белгиланади ҳамда тегишли маблағлар ҳисоб-китоблар асосида Наманган давлат университети ва Қўқон университетига Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ўтказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) мактабгача таълим кластерлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш жараёнларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган давлат университети, Қўқон университети — малака ошириш курсларига профессор-ўқитувчиларни ва хорижий мутахассисларни жалб қилади, таълим-тарбия жараёнини методик таъминлайди, дарс жадвалларини тузади, ўқув жараёни сифати бўйича жорий назоратни олиб боради, тегишли кафедраларни кластерларнинг ўқув-меъёрий ва илмий-методик фаолиятига масъул этиб белгилайди, курсларни муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган давлат намунасидаги сертификатларни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон ва Наманган педагогика коллежлари — малака ошириш курслари ўқув жараёнини олиб боришга ўқитишнинг замонавий техник воситалари билан жиҳозланган аудиторияларни ажратади, коллежнинг моддий-техник базасидан ўқув жараёнида фойдаланиш имкониятларини тақдим этади ҳамда таълим жараёнига миллий рух ва ватанпарварлик ғояларини сингдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мактабгача таълим ташкилотлари — малака ошириш курсларининг ўқув режасида белгиланган амалий машғулотлар учун тажриба майдончасини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Наманган вилояти ва Фарғона вилояти ҳокимликлари Наманган педагогика коллежи ҳамда Қўқон педагогика коллежи ҳудудларини ободонлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш, шунингдек коллежлар бино ва иншоотлари моддий — техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур ўқув адабиётлари ва таълим воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мактабгача таълим вазирлигининг Наманган ва Фарғона вилоятларининг чекка ҳудудларидаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари учун сайёр малака ошириш курсларини ўтказиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 та «Мобил методик ёрдам автобуслари» фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтосаноат» АЖга Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида «Мобиль методик ёрдам автобуслари»ни жиҳозлаш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мактабгача таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Наманган вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрига қадар тажриба-синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда ижобий тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларига босқичма-босқич татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
268-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2022 й., 09/22/268/0432-сон)