25.04.2022 йилдаги 2065-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 25.04.2022 йилдаги 2065-IV-сон
Кучга кириш санаси
25.04.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари А. Саидовнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, халқаро парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан мамлакатимиз парламентининг Парламентлараро Иттифоқ (ПАИ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси (ЕХҲТ ПА), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) каби нуфузли парламентлараро ташкилотлар билан кўп қиррали ва самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кенгашларининг 2021 йил 28 апрелдаги «Парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қўшма қарори қабул қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг (бундан буён матнда Олий Мажлис деб юритилади) ушбу парламентлараро ташкилотлар билан ўзаро алоқалари янги босқичга кўтарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Қонунчилик палатаси депутатларининг халқаро парламент ташкилотларидаги иштироки бугунги кунда мунтазамлик касб этиб, уларда мамлакатимиз парламенти вакилларидан иборат доимий делегациялар фаолият олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу делегациялар таркибидаги Қонунчилик палатасининг 9 нафар депутати ПАИ, ЕХҲТ ПА, МДҲ ПА каби қатор парламентлараро ташкилотларнинг қўмиталари ва комиссиялари аъзолигига сайланган бўлиб, ушбу парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган вақт давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ушбу нуфузли парламентлараро тузилмалар раҳбарлари ҳамда вакиллари билан 3 та учрашув ўтказилди, шунингдек халқаро парламентлараро тузилмалар ишчи органларининг 20 дан зиёд йиғилишида депутатлар фаол иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан ўтган даврда ПАИ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга устувор аҳамият қаратилди. 2021 йилда ПАИ Бош котиби М. Чунгонг мамлакатимизга ташриф буюриб, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари билан учрашди. Бўлиб ўтган учрашувларда ҳамкорликни янада кенгайтириш ва алоқаларни янги мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАИ Бош котибининг мамлакатимизга ташрифи доирасида, шунингдек ПАИ билан ҳамкорликда Ёшлар форуми ташкил этилди. Ушбу форум Парламентлараро Иттифоқ ҳамда Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси, Олий Мажлис палаталарининг Ёшлар парламентлари аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, ўзаро фикр алмашиш имконини яратди. Учрашувда ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида, шу жумладан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда эришилган натижалар, ёшларнинг давлат бошқаруви ва парламентдаги иштироки масалалари кенг муҳокама этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ПАИ Вице-президенти сифатида ушбу нуфузли ташкилот бошқарувида иштирок этмоқда. Бундан ташқари Қонунчилик палатасининг 3 нафар депутати ПАИ Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича доимий қўмитасининг Барқарор ривожланиш бўйича доимий қўмитаси ҳамда Ёш парламентарийлар форуми аъзолигига сайланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламентлараро мулоқот ва ҳамкорликни амалга оширишда ЕХҲТ ПА ҳам муҳим роль ўйнайди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг ЕХҲТ билан Марказий Осиёда хавфсизлик, трансмиллий таҳдидларга қарши кураш, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, сармоявий жозибадорликни кучайтириш, атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон парламенти ЕХҲТ ПА билан ҳамкорликка устувор аҳамият қаратмоқда. Қонунчилик палатаси вакиллари ЕХҲТ ПА иш жараёнида фаол иштирок этиб, мазкур тузилманинг доимий қўмиталари йиғилишларида муҳокамага қўйилган масалалар бўйича ўз нуқтаи назарларини миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, уларни якуний ҳужжатларда акс эттириш мақсадида билдириб бормоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг МДҲ ПА билан алоқалари ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Қонунчилик палатасининг бир қатор депутатлари МДҲ ПАнинг Ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси, Давлат қурилиши ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тажрибасини ўрганиш бўйича доимий комиссияси, Хавфсизлик соҳасидаги қонунчиликни уйғунлаштириш, янги чақириқлар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси, Иқтисодиёт ва молия бўйича доимий комиссияси аъзолигига сайланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда МДҲ ПАда иштирок этувчи Олий Мажлис делегацияси таркибидаги Қонунчилик палатаси вакилларидан бирининг икки маротаба Маданият, ахборот, туризм ва спорт масалалари бўйича комиссия раиси этиб сайланганлиги депутатларнинг мазкур тузилмада нуфузли ўринга эга эканлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Қонунчилик палатасининг МДҲ ПАнинг қонун ижодкорлиги фаолиятидаги иштироки ҳам анча жонланди. Жумладан, МДҲ ПА сессиялари доирасида кўриб чиқилиши режалаштирилган қатор модель қонун лойиҳалари ҳамда ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан Қонунчилик палатаси томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, мазкур ташкилотнинг котибиятига тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро парламентлараро ташкилотлар билан амалий ҳамкорликни янги босқичга кўтаришни, халқаро майдонда хорижий давлатлар парламентлари билан ўзаро алоқалар кўламини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеяси, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Парламент Ассамблеяси каби халқаро парламент тузилмалари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари А. Саидовнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича тасдиқланган амалий ҳамкорлик режалари ижроси юзасидан Қонунчилик палатаси Кенгашига ҳар чоракда маълумот киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАИ, ЕХҲТ ПА ҳамда МДҲ ПА билан ҳамкорликни аниқ ва узоқ муддатли иш режалари асосида изчил давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро парламентлараро ташкилотларнинг ишчи органларига Қонунчилик палатаси депутатлари номзодларини илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеяси, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Парламент Ассамблеяси каби халқаро парламент тузилмалари билан амалий аҳамиятга эга бўлган ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунчилик палатаси Девонининг Парламент ахборот маркази Халқаро алоқалар ва протокол бўлими билан биргаликда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2065-IV-сон