Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ПАХТА ВА ПАХТА ТОЛАСИНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ҚУРИШГА ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШТИРИШГА ДОИР ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚУВЧИ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли «Ҳукумат комиссияларини тузиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 апрелдаги 203-сон қарори билан ташкил этилган пахта ва пахта толасини қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифларни кўриб чиқувчи Комиссияси таркибига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири А.И. Муҳитдинов Комиссия раисининг ўринбосари этиб тасдиқлансин, Қ.Ғ. Обидов ушбу вазифадан озод этилсин.
Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Мақроиқтисодиёт ва статистика вазири ўринбосарлари А.М. Жўраев ва Ф.П. Баратовлар киритилсин, Х.М. Муҳитдинов, А.Г. Корнеев, Т.Ғ. Раҳимов ва А.С. Қозоқхоновлар унинг таркибидан чиқарилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 10 декабрь,
543-сон