Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 23 августда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 25 мартда қайтарилган «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бундан буёнги кўриб чиқишидан олиб ташлансин.
2. Ушбу Қарор маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 апрель,
2025-IV-сон