Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш тўғрисида.
2. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ҚЛ-815-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-878-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-891-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-892-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
6. «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 473-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-893-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
7. «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ҚЛ-896-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
8. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-801-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида.
9. «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш тўғрисида.
10. «Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида.
11. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида.
12. «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 апрель,
2014-IV-сон