29.04.2022 йилдаги СҚ-531-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитиб, Ҳисоб палатаси томонидан муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан давлат молиявий назоратининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ 26 та ички меъёрий ҳужжат тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тадбирлари ва унинг натижаларини қамраб оладиган «Давлат аудити» дастурий комплекси ишга туширилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси томонидан зиммасига юклатилган вазифалар доирасида 2021 йилда 60 та назорат тадбири ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 338 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар, камомад ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2021 йилга режалаштирилган бюджет харажатлари 2,1 трлн сўмга, 2022 йил бюджет лойиҳасида кўзда тутилган харажатлар 641 млрд сўмга мақбуллаштирилиб, бошқа устувор йўналишларга қайта тақсимланиши юзасидан таклифлар киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидлари жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ва бошқа қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга 30 дан ортиқ кўрсатмалар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилганлиги, бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати бўйича давлат харидларининг қонунийлиги юзасидан жами 677,6 млрд сўмлик хато ва камчиликлар ҳамда тендер савдоларида 3,5 трлн сўмлик қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил инвестиция дастурига киритилган объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини лойиҳалаштириш ва ишларни бажаришда 5 трлн сўмлик 783 та муаммоли объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмагани аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш учун жами 16,8 минг гектар ер майдонида лойиҳалар жойлаштирилмаганлиги натижасида 5,3 минг гектар (31 фоиз) ер майдони бўш турган, бош режаларга асосан ҳудудда лойиҳаларни жойлаштириш режаси 47 фоизга бажарилган, шу жумладан 67 та зона ҳудудида бирорта лойиҳа жойлаштирилмаган, 30 та зонанинг бош режалари ҳалигача ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи қарзи ҳисобидан 1 млрд 308 млн долларлик 29 та лойиҳанинг мақсадлилиги ва самарадорлиги юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 26,8 млн долларлик хато ва камчиликлар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида ахборотлар 61 та вазирлик ва идоралардан 25 тасида (41 фоиз) расмий веб-сайтларга қисман жойлаштирилган, 17 тасида (28 фоиз) эса маълумотлар умуман мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси томонидан қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 2923 та ҳужжатдаги 63676 та топшириқ ижроси назоратга олиниб, ижросини таъминлаш бўйича 42 та кўрсатма ва тақдимномалар киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ҳисоб палатаси фаолиятига доир 60 га яқин материаллар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилиб, расмий веб-сайтда 29 та материал жойлаштирилган ҳамда миллий телевидениеда 23 та видеоматериаллар эфирга узатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга қарамасдан, Давлат бюджети маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, уларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари юқорилигича қолаётганлиги Ҳисоб палатасидан бу борада профилактик ишларни янада кучайтиришни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, Молия, Халқ таълими, Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари масъул ходимлари билан тизимли ишларни олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар томонидан янги иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган топшириқларни ўз муддатида ва сифатли бажарилиши устидан назоратни кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операциялар, хусусийлаштириш жараёнлари бўйича алоҳида назорат тизимини яратиш чораларини кўриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар хом ашё биржалари орқали давлат харидлари жараёнларини ташқи аудитдан ўтказилишига етарли эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йилдаги назорат ишлари дастурига киритилган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун ажратилаётган Давлат бюджети ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ҳисоб палатаси фаолиятига оид ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб бориш масалалари юзасидан ишлар тўлиқ ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда бюджет маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни мақсадли ва самарали ўзлаштириш ҳамда лойиҳалар (объектлар) натижадорлигини таъминлашга қаратилган коррупцияга қарши назорат тизими бўйича Олий Мажлис Сенатига ҳар чоракда хулосалар киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитиб, «Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилги ҳисоботи тўғрисида»ги 1961-IV-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ундириладиган тушумларни ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда самарали назоратни ташкил этиш, қонун бузилиши ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар таҳлили асосида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ижросини самарали таъминлаш мақсадида йил давомида киритилаётган ўзгартиришларнинг асосли ва натижадорлиги бўйича Вазирлар Маҳкамасига хулосалар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ижросини таъминлаш, жумладан янги иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган топшириқлар бажарилиши устидан назорат-таҳлил тадбирларини самарали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда давлат ва ҳудудий дастурлар учун ажратилаётган маблағларнинг сарфланишида Бюджет кодексига мувофиқлиги ва бюджет жараёни очиқлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар даромадларини кўпайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағларини мақсадсиз ва самарасиз сарфлаш, ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларини камайтириш учун бу борада профилактик ишларни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, арзон уй-жойлар билан таъминлаш учун ипотека кредитлари берилишида давлат бюджети маблағларининг тақсимланиши, қурилаётган уй-жойларнинг сифати ва дастлабки таннархи шаклланиши жараёни устидан доимий назорат ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида 2022 йилнинг 1 октябрига қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Раёсат мажлисида Халқ таълими, Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан бюджет маблағлари ноқонуний сарфланиши ҳолатларини танқидий муҳокама қилиш ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгарлигини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги индикаторларининг жорий қилинганлиги, шунингдек, уларда ички аудит хизматлари ташкил этилганлигини таҳлил қилган ҳолда тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва Президент Администрациясига киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банд ижроси юзасидан 2022 йил 1 августга қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси Ҳисоб палатаси томонидан Халқ таълими, Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликларида аниқланган камчилик ва қонун бузилишларни бартараф этилганлик ҳолатини ўрганиб, Қўмита мажлисида жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб муҳокама қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар даромадларининг қўшимча бажарилган қисми ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларнинг мақсадли ва ортиқча сарфланиши устидан депутатлик назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимликлар томонидан янги иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган топшириқлар ўз муддатида бажарилиши устидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларга маълумотлар жойлаштириш, шаффофликни таъминлаш масаласини сессияларда доимий равишда муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-531-IV-сон