28.04.2022 йилдаги СҚ-522-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён Дастур деб юритилади) 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини ўрганиб чиқиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг 607 та яхлит ва кичик бандларида назарда тутилган топшириқлардан 87 тасининг ижро муддати 2022 йилнинг I чораги этиб белгиланган. Шундан 64 таси тўлиқ бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида 59 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат томонидан ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ялпи ички маҳсулот 105,8 фоизга ўсиши таъминланди. Савдо айланмаси ҳажми 59,1 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 110,8 фоизни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида 2 млрд 448 млн долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, мазкур прогноз кўрсаткичи 167 фоизга бажарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика экспорти (махсус экспортсиз) 2,7 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга ёки 346 млн долларга ўсиши таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 695 та маҳалла комплекси қурилган, 16 та маҳалла биноси реконструкция қилинган, 55 таси жорий таъмирланган, 205 та маҳалла биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, маҳаллалар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 822 та «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 14 957 нафар ёшлар жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган 1 321 нафар шахс реабилитация марказларига, қаровсиз қолган 4 314 нафар вояга етмаган шахс ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда пахта ва ғалладан қисқартириладиган паст ҳосилли 81 478 гектар ер майдонлари лотларга ажратилиб, ер тузиш лойиҳалари тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда очиқ электрон танловларда 55 минг 973 гектар ер майдонлари 256 минг нафар ғолибларга ажратиб берилган. Шундан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган 81 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга 13 851 гектар, шунингдек, хориждан қайтиб келган 15 мингдан ортиқ фуқароларга 2 565 гектар ер участкалари ажратиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 16,1 минг боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар, 31,2 минг ногиронлиги мавжуд ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 2,1 минг ногиронлиги бўлган шахслар оилаларидан 1,7 мингининг уй-жойлари таъмирлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тиббий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд 11,4 минг оиладан 10,7 мингининг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 6,4 минг оиладан 6,2 мингига турли ҳуқуқий хизматлар кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёжманд аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда даромад манбаига эришишини таъминлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 541,3 млрд сўм маблағ ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи сиёсий фаолиятнинг муҳим ва устувор йўналишларидан бири-иқтисодий дипломатия соҳасида жами 40 дан ортиқ олий ва юқори даражадаги турли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, март ойида бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумида 7,8 млрд долларга тенг савдо шартномалари ва инвестиция битимлари имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Дастурнинг 150-бандида бир ой муддатда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган республиканинг ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар лойиҳаларини тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлари тегишли қарорлар билан тасдиқланган. Қолган 11 та ҳудуд бўйича дастурлар ҳозирга қадар қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Дастурнинг 10-бандига мувофиқ Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришга, соддароқ қилиб айтганда, туман ва шаҳар ҳокимининг лавозимга тайинланиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган, лекин кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси томонидан Дастурнинг 220-банди 2-қисми ижроси ўрганилганда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Чуст инновацион ҳудудида ерёнғоқ хомашёсини инновацион усулида қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмаганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Дастур ижроси бўйича биринчи чоракда қабул қилиниши лозим бўлган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг 73-бандида 2022 йил 1 мартга қадар саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини якунлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-бандининг 3-кичик бандига мувофиқ жорий йилнинг март ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан кон-металлургия саноати соҳасида экологик талаблар ва атроф-муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-банднинг ижроси бўйича жорий йилнинг март ойида «Бизнесга кўмаклашиш маркази»ни ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
320-банд бўйича биотехнологик йўл билан коронавирус инфекциясига қарши янги авлод маҳаллий вакциналарни яратиш технологияларини ишлаб чиқиш ва клиник олди синовларини ўтказиш ва оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳукумат қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг I чоракда ижроси таъминланмаган бандлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда қабул қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда қабул қилиниши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъул вазирлик ва идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли тайёрлаган ҳолда киритилишини назорат қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур бўйича оммавий чиқиш, брифинг ҳамда бошқа тадбирларда бажарилиши кўзда тутилган бандларнинг моҳияти юзасидан «очиқ мулоқот»ларни ўтказиш амалиётини жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари Дастурнинг бажарилмаган ҳамда II чоракка белгиланган бандлари ижросини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига Дастур доирасида ҳудудларда амалга оширилиши белгиланган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотларини ҳар чорак якунида маҳаллий Кенгашлар сессияларида эшитиш ва танқидий-таҳлилий муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О. Иминов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-522-IV-сон