Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
қарори
Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3125-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон «Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01-02/13-70 ва 155-сон қарори (рўйхат рақами 3125, 2019 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 4-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 апрель,
3/02-22-11-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 январь,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 29 апрелдаги 3/02-22-11-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 24 январдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 17-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«курсантларнинг ўқиши бошқа олий ҳарбий ёки ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига кўчирилганда.».
2. 2-иловадаги Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартноманинг 2.2.-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.2. Институт — хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида таълим олувчиларни ихтисослик (мутахассислик) фанларига касбий йўналтириш ҳамда мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган, давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда ўқув-тарбия жараёнини амалга оширадиган олий ҳарбийлаштирилган таълим муассаса.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2022 й., 10/22/3125-2/0403-сон)