Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 29.04.2022 йилдаги ПФ-127-сон
Кучга кириш санаси
30.04.2022
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Жорий версия | Ҳужжат 26.11.2025 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг | Ўзбекистон Республикаси Президентининг |
Фармони | Фармони |
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида | Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида |
Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром курсатиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялашга ҳисса кўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида: | Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром курсатиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялашга ҳисса кўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида: |
1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин. | 1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин. |
2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин. | 2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин. |
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласин. | 3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласин. |
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. | 4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ | Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2022 йил 29 апрель, | 2022 йил 29 апрель, |
ПФ-127-сон | ПФ-127-сон |