Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2024 04.05.2022 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли «Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда илк маротаба 2022 йил 18 март куни ўтказилган соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан янги форматдаги «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги «очиқ мулоқоти» доирасида кўтарилган муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш ҳамда Тошкент шаҳарда болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонаси ва 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохоналарини қўшиб юбориш орқали, 300 ўринга мўлжалланган бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини (кейинги ўринларда — Марказ) қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 42-а уй манзилида жойлашган Республика ихтисослаштирилган гемотология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт марказининг собиқ бино-иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасаларида даволаш-профилактика жараёни сифатини экспертизадан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда Марказнинг Низоми ва бошқа таъсис ҳужжатлари тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Марказ фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорига 2 ва 2а иловалари қоидалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Марказнинг буюртманомаси бўйича уни белгиланган тартибда тегишли алоқа турлари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пуллик тиббий хизмат кўрсатишдан (тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига киритилмаган) олинадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Марказ Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник ва 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Қушбеги мавзеси 26-уйда жойлашган Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохонасининг бино-иншоатлари тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент давлат стоматология институтига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани Марказ-27, Боғ кўчаси 20-уйда жойлашган Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонасининг бино-иншоатлари тегишли ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2022 йил якунигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказ бино ва иншоатларида белгиланган тартибда қурилиш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш орқали мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказни унинг фаолиятини ташкил этиш учун зарур тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

бино-иншоатларда (кейинги ўринларда — объект) амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари тенг улушларда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш Тошкент шаҳар ҳокимлигининг асосланган талабномасига ҳамда белгиланган ставка бўйича қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратиладиган бюджет ссудаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-6-сон қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабномаларига мувофиқ Марказга замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ҳамда улардаги мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Объект бўйича, истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилот қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, бош пудрат ташкилотини қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида камида «В» рейтинг баҳосига эга бўлган пудрат ташкилотлари орасидан аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) буюртмачи, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосланган ҳисоб-китобларга кўра қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 30 фоиз аванс тўловлари ҳамда зарур қурилиш материалларини харид қилиш учун 50 фоиз олдиндан маблағ ажратишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) салоҳиятли ишлаб чиқарувчиларни (етказиб берувчилар) энг яхши таклифлар танлови асосида аниқлаш йўли билан тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича шартномаларни «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда харид қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2022 й., 09/22/232/0379-сон)