Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 29 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3198-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 277-сон «Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3198, 2019 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 10/19/3198/4095-сон) билан тасдиқланган Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21 — 24-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
Раис Б. НОРКОБИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 апрель
12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/3198-1/0371-сон)