27.04.2022 йилдаги ПҚ-226-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини янада яхшилаш ҳамда экотуризмни ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан самарали назоратни ташкил этиш, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва уларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бош прокуратура, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Бош прокуратура тизимида 8 нафар штат бирлигидан иборат бўлган Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратурани (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган прокуратура) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ихтисослаштирилган прокуратура штат бирликлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишинча 4 нафардан штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ихтисослаштирилган прокуратуранинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудларида (кейинги ўринларда — туманлар ҳудуди) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари, шу жумладан Зомин миллий табиат боғи ва Зомин давлат қўриқхонаси ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда бундай ерларни муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан доимий назоратни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ҳудудидаги табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда уларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш бўйича доимий чоралар кўриб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ҳудудидаги ўрмон ва сув фонди ерларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ҳудудида табиатни, ер ости бойликларини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ҳудудининг экотуризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитларни яратиш, янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро этилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда прокуратура органларининг тегишли харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бош прокуратура бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ихтисослаштирилган прокуратуранинг Зомин тумани ҳудудида жойлаштирилишини ва зарур моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб ихтисослаштирилган прокуратуранинг штат тузилмасини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган прокуратурани табиатни муҳофаза қилиш, ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини янада яхшилаш ҳамда экотуризмни ривожлантириш муаммолари билан ишлаш тажрибасига эга ҳамда юклатилган вазифалар ижросини юқори касбий даражада таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-226-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 07/22/226/0352-сон)