Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚАРЗ БИТИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси билан Қувайтнинг Араб Иқтисодий Ривожланиш Фонди ўртасида Нукус ва Урганч шаҳарларининг сув таъминотини такомиллаштириш бўйича 1997 йил 27 июнда Тошкент шаҳрида тузилган битим тасдиқлансин.
2. Бош вазирнинг ўринбосарлари (Б.С. Демидов, Р.Р. Юнусов), Ташқи ишлар вазири (А.Ҳ. Комилов) Ўзбекистон Республикасининг мазкур битимда назарда тутилган мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 3 декабрь,
533-сон