Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКЭНЕРГО» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2001 ЙИЛ 24 ФЕВРАЛДАГИ 93-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 2 июндаги 263-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошига «пенсия жамғармасига» сўзларидан кейин «ҳамда Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари қўшилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 26 май,
134-сон
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 153-модда)