25.04.2022 йилдаги ПФ-115-сон
Ҳужжат 26.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича операциялар қуйидагилардан иборатлиги маълумот учун қабул қилинсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5587-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошиси «реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт» сўзларидан кейин «, шунингдек «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошиси «экспорт қилувчиларга, шу жумладан асосий фаолият тури савдо-воситачилик бўлган экспорт қилувчиларга» сўзларидан кейин «ҳамда «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқувчиларга» сўзлари билан тўлдирилсин.
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 4-банднинг учинчи хатбошиси «Европа мамлакатларига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни экспорт қилишда» сўзларидан кейин «ҳамда «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқишда» сўзлари билан тўлдирилсин.
а) 1-банднинг биринчи хатбошиси «экспорт қилувчиларга» сўзларидан кейин «, шу жумладан «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқувчиларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 3-банднинг биринчи хатбошиси «Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар» сўзларидан кейин «, шу жумладан қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқувчилар» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4707-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошиси «маҳсулотларни экспорт қилишда» сўзларидан кейин «, шунингдек қайта ишлаш маҳсулотларини «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқишда» сўзлари билан тўлдирилсин.