22.04.2022 йилдаги 208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига онлайн давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан, уларни электрон шаклда давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш, ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни реал вақт режимида тақдим қилиш, шунингдек, фуқаролик жамиятининг ривожланиш ҳолати ва тенденцияларини кузатиб бориш имкониятини берадиган электрон портал (кейинги ўринларда — электрон портал) ишлаб чиқилиб, ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (кейинги ўринларда — Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди) билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар электрон портал базасида қуйидаги имкониятларни берадиган ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари (кейинги ўринларда — ННТ) томонидан ижтимоий ва иқтисодий дастурлар ишлаб чиқилишида иштирок этиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича мажбурий тартибда кўриб чиқилиши лозим бўлган ҳужжатни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги таклифларни масъул давлат органлари ва ташкилотларига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТларнинг ижтимоий ва иқтисодий дастурлар лойиҳалари юзасидан берган таклифларини давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқиш ва натижаларини электрон порталга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТлар ёки давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик соҳалари доирасида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига (кейинги ўринларда — ҳудудий жамоат фондлари) буюртманомалар юбориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТлар томонидан амалга оширилган жамоатчилик назоратининг якуни бўйича тайёрланган ҳужжатни давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ушбу ҳужжатнинг кўриб чиқилиши натижаси бўйича қабул қилинган қарорларни эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда электрон порталга жойлаштириб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси молия йили учун давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки ҳудудий жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТлар билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар, тузилган ҳамкорлик битимлари, меморандумлар ҳамда берилган давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш жараёни ва натижалари, ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва ҳудудий жамоат фондларига давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танловлар ўтказилиши ҳақидаги эълонлар, шунингдек, ўтказилган танловларнинг натижалари ҳақида маълумотларни электрон порталга жойлаштириб бориш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электрон порталда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича ташкилий схема иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электрон порталнинг функционал имкониятларини такомиллаштириш, унинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, шунингдек, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижтимоий шерикликни электрон портал орқали амалга ошириш тартибига риоя этилишининг назорати ва доимий мониторингини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 августга қадар давлат бошқаруви органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартибини такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиб-таомилларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратиладиган маблағларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор устидан шикоят қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағларнинг ННТлар томонидан маъмурий харажатлар ва иш ҳақига ишлатиладиган қисмини аниқ белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилишнинг аниқ механизми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини баҳолаш индикаторларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлар сарфланиши юзасидан жамоатчиликни доимий равишда хабардор қилиб бориш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, ҳудудий жамоат фондлари ҳамда ННТларнинг электрон порталдан ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши учун фойдаланиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган функционал имкониятлар Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Молия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар ННТларга қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий шериклик доирасида ажратилган давлат гранти ва ижтимоий буюртмаси бўйича амалга оширилган ижтимоий лойиҳаларнинг Ягона электрон реестрини жорий этсин ва доимий равишда янгилаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тизимли ва самарали ижроси таъминланишига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги масалаларни аниқлаш учун 2023 йилдан бошлаб ҳар йили таҳлил қилиб боради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд ижтимоий хизматларнинг хатлови, ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳолати, ижтимоий хизматларни кўрсатишга жалб қилинган моддий ва молиявий ресурсларнинг турлари ва миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий хизматларни кўрсатаётган субъектлар турлари (давлат органлари ва ташкилотлари, ННТлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқалар.) ва сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжини баҳолаш орқали биринчи навбатда, ижтимоий хизматлар кўрсатилиши зарур бўлган аҳоли қатламлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, ННТларга давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари бериладиган ижтимоий хизмат кўрсатишнинг устувор йўналишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) таҳлиллар натижаси бўйича ҳар йили 1 мартга қадар Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари, Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга маълумот тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик ва идоралар ҳар йили социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бериладиган давлат ижтимоий буюртмаларини ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган таҳлилий маълумотларга асосан шакллантириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 208-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон порталда Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий схема
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Адлия вазирлиги, манфаатдор идора ва ташкилотлар билан бирга

7

Давлат органлари ва ташкилотлари

6

Электрон портал

5

Фуқаролик жамияти институтлари

1

4

 

2

3

Олий Мажлис ҳузуридагижамоат фонди, ҳудудий жамоат фондлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат органлари ва ташкилотлари ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари; бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлари; лойиҳалар, тузилган ҳамкорлик битимлари, меморандумлар ҳамда берилган давлат ижтимоий буюртмалари бўйича маълумотлар; Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки ҳудудий жамоат фондларига юбориладиган давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги маълумотларни электрон порталга жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, ҳудудий жамоат фондлари давлат гранти ва ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, ҳудудий жамоат фондлари давлат гранти танловларнинг натижалари, лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва натижалари, ажратилган маблағларнинг сарфланиши бўйича маълумотларни электрон порталга жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳаларига таклифларни, эълон қилинган танловларда иштирок этиш учун аризани давлат органлари ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки ҳудудий жамоат фондларига электрон портал орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича таклифларни давлат органлари ва ташкилотларига электрон портал орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат органлари ва ташкилотлари ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича таклифларни фуқаролик жамияти институтларига электрон портал орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги ижтимоий шерикликни электрон портал орқали амалга ошириш тартибига риоя этилишининг назорати ва доимий мониторингини амалга оширади, амалга оширилган ижтимоий лойиҳаларнинг ягона электрон реестрини жорий этади ва доимий равишда янгилаб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/208/0338-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)