21.04.2022 йилдаги ПҚ-214-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиликни ривожлантириш орқали ишсиз аҳоли, айниқса хотин-қизлар, меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 йил 1 июлдан бошлаб касаначиликни меҳнат шартномаси билан бир қаторда ишларни бажариш, товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) бир ой муддатда касаначилик шартларида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, касаначилик шартларида кўрсатилиши мумкин бўлган хизмат турларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, бироқ ҳисобот даври (бир ой)да кўпи билан бир миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан рўйхати 1-иловада белгиланган олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги «Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5214-сон қароридаги «етакчи» тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик бериш бўйича тартиб мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган маҳаллаларда фаолият юритувчи касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, субсидия тадбиркорлик субъекти ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ўртасида тузиладиган қуйидаги шартларни назарда тутувчи ижтимоий контрактга асосан ажратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти томонидан касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналар касаначига бепул берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари билан биргаликда касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини доимий тарзда мониторинг қилади ҳамда фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарга ажратилган субсидияларни қайтариб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳар бир ҳудуд учун алоҳида касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни ҳудудларда татбиқ этиш бўйича масъуллар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари (С. Холхўжаев, А. Камалов, Д. Султанов) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда 2022 йил учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 500 миллиард сўмини касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) иш берувчиларнинг буюртмаси асосида касаначиларни «Ишга марҳамат» мономарказлари, туман (шаҳар) касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида ўқитишни ташкил этсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари касаначилик орқали фуқароларни ишга олиш истагида бўлган тадбиркорларни аниқлайди ва фаолият йўналиши кесимида уларнинг рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари тадбиркорлар томонидан таклиф этилаётган касаначилик фаолияти билан шуғулланиш учун касблар рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларни ўқитиш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик билан шуғулланмоқчи бўлган ишсиз шахслар «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида талаб этиладиган касбларга ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2023 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳузуридаги малакани баҳолаш марказлари касбий малака талабларини ишлаб чиқади ва салоҳиятли таълим муассасаларига давлат буюртмасини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув курсларини тугатган фуқароларнинг билим даражаси малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқланади ва шу асосда уларга малака сертификатлари берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини олган фуқароларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун ўқиш харажатларига тенг миқдорда малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т. Ишметов) икки ой муддатда нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташкилий тузилмасининг умумий штатлар сони доирасида вазирлик марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари тузилмасида касаначилик фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштиришга масъул бўлган бўлимлар ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш ва ҳудудларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, касаначилик фаолияти бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиликни ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш орқали норасмий бандликни қисқартириш ва маҳаллаларда иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик фаолиятига жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз фуқароларни касаначилик фаолияти бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик фаолиятини ривожлантириш юзасидан ажратилаётган субсидияларнинг мақсадлилигини таъминлаш ва мақсадсиз фойдаланилган субсидияларни Давлат бюджетига қайтарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларига касаначилик билан шуғулланишлари учун имтиёзлар бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, иш берувчи ва касаначи ўртасида тузилган меҳнат, фуқаролик-ҳуқуқий ёки пудрат шартномалари Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида мажбурий тартибда иш берувчи томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда касаначилик ривожланишини самарали мониторинг қилиш учун ва идоралараро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси таркибида мавсумий ва касаначилик ишлари портали ишга туширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагиларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларга асбоб-ускуна харид қилиб бериш харажатлари учун тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ажратиш ва фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарга ажратилган субсидияларни қайтариб олиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида субсидия ажратиш тартибини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-214-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига рағбатлантириш чоралари қўлланиладиган олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуднинг номи

МФЙ (ҚФЙ, ОФЙ) номи

1. Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

«Қаратау» маҳалла фуқаролар йиғини

2.

Бўзатов тумани

«Аспантай» овул фуқаролар йиғини

3.

Қўнғирот тумани

«Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини

4.

«Қирққиз» шаҳарча фуқаролар йиғини

5.

«Жаслиқ» шаҳарча фуқаролар йиғини

6.

Мўйноқ тумани

«Қазақдарья» овул фуқаролар йиғини

7.

«Ҳаким ота» овул фуқаролар йиғини

8.

Тахтакўпир тумани

«Қоструба» маҳалла фуқаролар йиғини

9.

Тўрткўл тумани

«Оққамиш» овул фуқаролар йиғини

10.

«Қумбоскан» овул фуқаролар йиғини

11.

«Пахтаобод» овул фуқаролар йиғини

12.

«Янбошқальа» овул фуқаролар йиғини

13.

«Кўкча» овул фуқаролар йиғини

14.

Элликқалъа тумани

«Чуқурқақ» маҳалла фуқаролар йиғини

15.

Шуманай тумани

«Кетенлер» овул фуқаролар йиғини

16.

Чимбой тумани

«Қостерек» овул фуқаролар йиғини

17.

Кегейли тумани

«Кок озек» овул фуқаролар йиғини

18.

Қораўзак тумани

«Қойбақ» овул фуқаролар йиғини

19.

Нукус тумани

«Кердер» овул фуқаролар йиғини

2. Бухоро вилояти

20.

Шофиркон тумани

«Шароф Рашидов» маҳалла фуқаролар йиғини

21.

Ромитан тумани

«Газли» маҳалла фуқаролар йиғини

22.

«Қизилравот» маҳалла фуқаролар йиғини

23.

Ғиждувон тумани

«Кўкча» маҳалла фуқаролар йиғини

24.

Пешку тумани

«Жонгелди» маҳалла фуқаролар йиғини

3. Жиззах вилояти

25.

Бахмал тумани

«Бахмал» қишлоқ фуқаролар йиғини

26.

«Музбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

27.

Ғаллаорол тумани

«Гулчамбар» қишлоқ фуқаролар йиғини

28.

«Жийдали» қишлоқ фуқаролар йиғини

29.

«Қипчоқсув» қишлоқ фуқаролар йиғини

30.

«Коризқудуқ» қишлоқ фуқаролар йиғини

31.

«Қўйтош» шаҳарча фуқаролар йиғини

32.

«Оқтош» маҳалла фуқаролар йиғини

33.

«Соврук» маҳалла фуқаролар йиғини

34.

Шароф Рашидов тумани

«Кўрпасой» маҳалла фуқаролар йиғини

35.

«Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини

36.

Фориш тумани

«Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини

37.

«Дарвоза» маҳалла фуқаролар йиғини

4. Қашқадарё вилояти

38.

Қарши тумани

«Поштон» маҳалла фуқаролар йиғини

39.

«Чўлибўстон» маҳалла фуқаролар йиғини

40.

«Боғобод» маҳалла фуқаролар йиғини

41.

«Ҳилол» маҳалла фуқаролар йиғини

42.

«Керайит» маҳалла фуқаролар йиғини

43.

«Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғини

44.

Ғузор тумани

«Қоракўл» маҳалла фуқаролар йиғини

45.

Деҳқонобод тумани

«Сарчашма» маҳалла фуқаролар йиғини

46.

«Теракли» маҳалла фуқаролар йиғини

47.

«Бошчорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини

48.

«Оққишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

49.

«Тарқопчиғай» маҳалла фуқаролар йиғини

50.

«Ойбек» маҳалла фуқаролар йиғини

51.

«Обиравон» маҳалла фуқаролар йиғини

52.

«Дуоб» маҳалла фуқаролар йиғини

53.

«Бошчорбоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

54.

«Чашмаимирон» маҳалла фуқаролар йиғини

55.

«Чилгаз» маҳалла фуқаролар йиғини

56.

Қамаши тумани

«Катта ўра» маҳалла фуқаролар йиғини

57.

Косон тумани

«Олачабоб» маҳалла фуқаролар йиғини

58.

«Уйрот» маҳалла фуқаролар йиғини

59.

«Хўжақудуқ» маҳалла фуқаролар йиғини

60.

Нишон тумани

«Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини

61.

«Қирққулоч» маҳалла фуқаролар йиғини

62.

Касби тумани

«Чўлқувар» қишлоқ фуқаролар йиғини

63.

Чироқчи тумани

«Лангар» маҳалла фуқаролар йиғини

64.

«Айритом» маҳалла фуқаролар йиғини

65.

«Тарағай» маҳалла фуқаролар йиғини

66.

«Қуруқсой» маҳалла фуқаролар йиғини

67.

«Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини

68.

«Шўрбозор» маҳалла фуқаролар йиғини

69.

«Хушали» маҳалла фуқаролар йиғини

70.

«Янгиҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини

71.

«Талоқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини

72.

«Қўшанҳор» маҳалла фуқаролар йиғини

73.

«Эски Ангор» маҳалла фуқаролар йиғини

74.

«Пахталисой» маҳалла фуқаролар йиғини

75.

«Умакай» маҳалла фуқаролар йиғини

76.

«Шўрқудуқ» маҳалла фуқаролар йиғини

77.

«Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини

78.

«Галабек» маҳалла фуқаролар йиғини

79.

Оққудуқ қишлоғи («Чорвадор» МФЙ таркибида)

80.

«Қаноатли» маҳалла фуқаролар йиғини

81.

«Тошли» маҳалла фуқаролар йиғини

82.

Шамолқудуқ қишлоғи («Чорвадор» МФЙ таркибида)

83.

«Қалқама» маҳалла фуқаролар йиғини

84.

Шаҳрисабз тумани

«Ғилон» маҳалла фуқаролар йиғини

85.

«Сарчашма» маҳалла фуқаролар йиғини

86.

«Сайёд» маҳалла фуқаролар йиғини

87.

«Кўл» маҳалла фуқаролар йиғини

88.

Яккабоғ тумани

«Татар» маҳалла фуқаролар йиғини

5. Навоий вилояти

89.

Зарафшон шаҳри

«Даугизтов» маҳалла фуқаролар йиғини

90.

Хатирчи тумани

«Ангидон» маҳалла фуқаролар йиғини

91.

«Лангар» маҳалла фуқаролар йиғини

92.

Учқудуқ тумани

«Алтинтов» овул фуқаролар йиғини

93.

«Узунқудуқ» овул фуқаролар йиғини

94.

«Боздун» овул фуқаролар йиғини

95.

«Мингбулоқ» овул фуқаролар йиғини

96.

Авангард овули («Қўқаяз» ОФЙ таркибида)

97.

Нурота тумани

«Янгитурмуш» маҳалла фуқаролар йиғини

98.

«Қадоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

99.

«Сентоб» маҳалла фуқаролар йиғини

100.

«Темирқовуқ» маҳалла фуқаролар йиғини

101.

«Қизилча» маҳалла фуқаролар йиғини

102.

«Сувлиқ» маҳалла фуқаролар йиғини

103.

«Каттасой» маҳалла фуқаролар йиғини

104.

Конимех тумани

«Саржал» овул фуқаролар йиғини

105.

«Янгиқазған» қишлоқ фуқаролар йиғини

106.

«Қарағата» қишлоқ фуқаролар йиғини

107.

«Уштобе» овул фуқаролар йиғини

108.

«Боймурат» овул фуқаролар йиғини

109.

Томди тумани

«Аяққудуқ» овул фуқаролар йиғини

110.

«Керегетов» овул фуқаролар йиғини

111.

«Кориз» овул фуқаролар йиғини

112.

«Сукетти» овул фуқаролар йиғини

113.

«Томдибулоқ» овул фуқаролар йиғини

114.

«Шиели» овул фуқаролар йиғини

6. Наманган вилояти

115.

Поп тумани

«Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини

116.

«Юқори Чодак боши» маҳалла фуқаролар йиғини

117.

«Қўшчинор» маҳалла фуқаролар йиғини

118.

«Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини

119.

Олтинкон шаҳарчаси (Юқори Чодак боши ва «Чодакбоши» МФЙ таркибида)

7. Самарқанд вилояти

120.

Каттақўрғон тумани

«Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини

121.

«Жизмонсой» маҳалла фуқаролар йиғини

122.

Қўшработ тумани

«Тоз» маҳалла фуқаролар йиғини

123.

«Янги қишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

124.

«Ўртасой» маҳалла фуқаролар йиғини

125.

«Жонбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

126.

«Қўштамғали» маҳалла фуқаролар йиғини

127.

«Урганжи» маҳалла фуқаролар йиғини

128.

«Оқчобсой» маҳалла фуқаролар йиғини

129.

«Минишкор» маҳалла фуқаролар йиғини

130.

Боғожат қишлоғи («Тоз» МФЙ таркибида)

131.

Нуробод тумани

«Тепақул» маҳалла фуқаролар йиғини

132.

«Сарой» маҳалла фуқаролар йиғини

133.

«Сазағон» маҳалла фуқаролар йиғини

134.

«Омондара» маҳалла фуқаролар йиғини

135.

«Жом» маҳалла фуқаролар йиғини

136.

«Саҳоба» маҳалла фуқаролар йиғини

137.

«Жарқудуқ» маҳалла фуқаролар йиғини

138.

Сепқи қишлоғи («Булоқбоши» МФЙ таркибида)

139.

«Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини

140.

«Ағрон» маҳалла фуқаролар йиғини

141.

«Аработа» маҳалла фуқаролар йиғини

142.

«Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини

143.

Пахтачи тумани

«Чашма» маҳалла фуқаролар йиғини

144.

Пайариқ тумани

«Накурт» маҳалла фуқаролар йиғини

8. Сурхондарё вилояти

145.

Музработ тумани

«Чегарачи» маҳалла фуқаролар йиғини

146.

Шеробод тумани

«Чорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини

147.

«Вандоб» маҳалла фуқаролар йиғини

148.

«Узунсой» маҳалла фуқаролар йиғини

149.

Термиз тумани

«Гулбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини

150.

Олтинсой тумани

«Хўжаипок» маҳалла фуқаролар йиғини

151.

Бойсун тумани

«Қизилнавр» маҳалла фуқаролар йиғини

152.

«Хўжаидод» маҳалла фуқаролар йиғини

153.

«Деҳиболо» маҳалла фуқаролар йиғини

154.

«Обикор» маҳалла фуқаролар йиғини

155.

«Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғини

156.

«Мунчоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

157.

«Ўрмончи» маҳалла фуқаролар йиғини

158.

Узун тумани

«Хурсанд» маҳалла фуқаролар йиғини

159.

«Маданий турмуш» маҳалла фуқаролар йиғини

160.

«Толтўғай» маҳалла фуқаролар йиғини

161.

«Боботоғ» маҳалла фуқаролар йиғини

162.

«Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини

163.

«Хўжақулсин» маҳалла фуқаролар йиғини

164.

«Ўрмончи» маҳалла фуқаролар йиғини

165.

«Оқмачит» маҳалла фуқаролар йиғини

166.

Қумқўрғон тумани

«Тебат» маҳалла фуқаролар йиғини

167.

Сариосиё тумани

«Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғини

168.

«Субҳидам» маҳалла фуқаролар йиғини

169.

«Эҳтиром» маҳалла фуқаролар йиғини

170.

«Чош» маҳалла фуқаролар йиғини

171.

«Хонжиза» маҳалла фуқаролар йиғини

172.

«Маланд» маҳалла фуқаролар йиғини

173.

«Карш» маҳалла фуқаролар йиғини

174.

Денов тумани

«Чагам» маҳалла фуқаролар йиғини

175.

«Жийдабулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

176.

«Пожур» маҳалла фуқаролар йиғини

177.

«Паҳлавон» маҳалла фуқаролар йиғини

178.

«Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғини

179.

Шўрчи тумани

«Тамшуш» маҳалла фуқаролар йиғини

9. Сирдарё вилояти

180.

Мирзаобод тумани

«Йўлдошобод» маҳалла фуқаролар йиғини

181.

«Баҳористон» маҳалла фуқаролар йиғини

10. Тошкент вилояти

182.

Бекобод тумани

«Найман» маҳалла фуқаролар йиғини

183.

«Уяс» маҳалла фуқаролар йиғини

184.

«Ачамайли» маҳалла фуқаролар йиғини

185.

Ангрен шаҳри

«Толбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини

186.

«Файзобод» маҳалла фуқаролар йиғини

187.

«Ойдин» маҳалла фуқаролар йиғини

188.

Оҳангарон тумани

«Чинор» маҳалла фуқаролар йиғини

189.

«Четсув» маҳалла фуқаролар йиғини

190.

«Кўксарой» маҳалла фуқаролар йиғини

191.

«Гўшсой» маҳалла фуқаролар йиғини

192.

Бўстонлиқ тумани

«Болодала» маҳалла фуқаролар йиғини

193.

«Алғабас» маҳалла фуқаролар йиғини

194.

«Новабод» маҳалла фуқаролар йиғини

195.

«Яккатут» маҳалла фуқаролар йиғини

196.

«Бурчмулла» маҳалла фуқаролар йиғини

197.

«Боғистон» маҳалла фуқаролар йиғини

198.

«Нанай» маҳалла фуқаролар йиғини

199.

«Дадабоев» маҳалла фуқаролар йиғини

200.

«Узун» маҳалла фуқаролар йиғини

201.

«Пском» маҳалла фуқаролар йиғини

11. Фарғона вилояти

202.

Фарғона тумани

«Боймаҳалла» маҳалла фуқаролар йиғини

203.

«Юқори Гулшан» маҳалла фуқаролар йиғини

204.

«Гулшан» маҳалла фуқаролар йиғини

205.

«Гулзар» маҳалла фуқаролар йиғини

206.

«Шарқ ҳақиқати» маҳалла фуқаролар йиғини

207.

«Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини

208.

«Сойбўйи» маҳалла фуқаролар йиғини

209.

«Юқори Арча» маҳалла фуқаролар йиғини

210.

«Қурилиш» маҳалла фуқаролар йиғини

211.

«Лангар» маҳалла фуқаролар йиғини

212.

«Чимён» маҳалла фуқаролар йиғини

213.

«Шифокор» маҳалла фуқаролар йиғини

214.

«Миндон» маҳалла фуқаролар йиғини

215.

«Қўриқ» маҳалла фуқаролар йиғини

216.

«Фарғона» маҳалла фуқаролар йиғини

217.

«Хонқиз» маҳалла фуқаролар йиғини

218.

«Янгийўл» маҳалла фуқаролар йиғини

219.

«Майдон» маҳалла фуқаролар йиғини

220.

«Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини

221.

Сўх тумани

«Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини

222.

«Янгиариқ» маҳалла фуқаролар йиғини

223.

«Сариканда» маҳалла фуқаролар йиғини

224.

«Сарибозорча» маҳалла фуқаролар йиғини

225.

«Қалъа» маҳалла фуқаролар йиғини

226.

«Офтобру» маҳалла фуқаролар йиғини

227.

«Навобод» маҳалла фуқаролар йиғини

228.

«Мулгон» маҳалла фуқаролар йиғини

229.

«Чумоқча» маҳалла фуқаролар йиғини

230.

«Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини

231.

«Демурсад» маҳалла фуқаролар йиғини

232.

«Чашма» маҳалла фуқаролар йиғини

233.

«Зангат» маҳалла фуқаролар йиғини

234.

«Қизилқиёқ» маҳалла фуқаролар йиғини

235.

Тариқ қишлоғи («Чашма» МФЙ таркибида)

236.

«Ҳушёр» маҳалла фуқаролар йиғини

237.

«Шарқобод» маҳалла фуқаролар йиғини

238.

Умабара қишлоғи («Девайрон» МФЙ таркибида)

239.

«Девайрон» маҳалла фуқаролар йиғини

240.

«Ленбур» маҳалла фуқаролар йиғини

241.

«Тул» маҳалла фуқаролар йиғини

242.

«Қалъача» маҳалла фуқаролар йиғини

243.

«Ғазноб» маҳалла фуқаролар йиғини

244.

«Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғини

12. Хоразм вилояти

245.

Қўшкўпир тумани

«Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғини

246.

«Уйғур» маҳалла фуқаролар йиғини

247.

«Меҳнатобод» маҳалла фуқаролар йиғини

248.

«Илгалди» маҳалла фуқаролар йиғини

249.

Тупроққалъа тумани

Нукус қишлоқ аҳоли пункти (Ҳазорасп тумани «Нукус маскани» МФЙ таркибида)

250.

«Саримай» маҳалла фуқаролар йиғини

251.

Тупроққалъа қишлоқ аҳоли пункти (Ҳазорасп тумани «Тупроққалъа маскани» МФЙ таркибида)

252.

«Ҳазорасп» маҳалла фуқаролар йиғини

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Олис ва чекка ҳудудлар рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари таклифига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни ҳудудларда татбиқ этиш бўйича масъуллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Н.Б. Хусанов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари

2.

Э.М. Мухитдинов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти

3.

Б.Х. Умурзаков

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари

Хоразм ва Сирдарё вилоятлари

4.

Н.Г. Якубов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари

Наманган ва Андижон вилоятлари

5.

С.М. Холхўжаев

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти

6.

Д.Ш. Султанов

молия вазири ўринбосари

Бухоро ва Навоий вилоятлари

7.

А.А. Камалов

Марказий банк раисининг ўринбосари

Фарғона ва Жиззах вилоятлари

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 07/22/214/0333-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)