LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 18 февралдаги ПФ-1710-сон Фармонига мувофиқ «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига айлантирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг Устав фонди миқдорини ошириш тўғрисида» 1995 йил 27 сентябрдаги 376-сон қарори;