19.04.2022 йилдаги 198-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятининг Хатирчи ва Қизилтепа туманлари ҳудудидаги ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 4, 9 ва 36-моддалари ҳамда «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, шунингдек, Навоий вилоятининг Хатирчи ва Қизилтепа туманларидаги давлат ўрмон фонди тоифасига киритилган суғорилмайдиган яйлов ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Навоий вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти Хатирчи туманининг Олтинсой массиви ҳудудидаги Хатирчи давлат ўрмон хўжалигининг 1 389-контурдаги 15,0 гектар, Қизилтепа туманидаги «Тўдакўл» сув омбори атрофида жойлашган Навоий давлат ўрмон хўжалигининг 25, 139, 141, 156, 157, 159, 161, 162, 163, 170, 241, 247, 248, 251, 252, 256, 257, 258-контурлардаги 90,0 гектар — жами 105,0 гектар ўрмон фонди тоифасига киритилган суғорилмайдиган яйлов ер майдонларини (кейинги ўринларда — ер майдони) туман захирасига қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер майдонларини ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Навоий вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер майдонларига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш, ушбу ер майдонларини туман захира ерлари ҳисобига қайтариш ва уни давлат рўйхатига олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер майдонларини ўрмон ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Навоий вилоятининг ер фондига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Навоий вилояти ҳокимлиги мазкур қарорга асосан ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган ерлардан самарали фойдаланишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, ер майдонлари ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/198/0325-сон)