Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Йўриқномаси, 07.01.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 588
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасининг ўн биринчи қисмига ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи(рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашувчи маркази (бундан кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашувчи марказ деб юритилади) томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсия тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муддатидан олдин пенсия суғурта қилинган ва мазкур Йўриқноманинг 2-бандига мувофиқ ишдан озод этилган (ёки белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган) ходимларга: эркаклар — 58 ёшдан 60 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар — 53 ёшдан 55 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишсиз деб эътироф этилиб муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдим этилган фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланмайди. Агар фуқаронинг муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқи ишсизлик нафақасини олиб турган вақтда вужудга келса, ишсизлик нафақаси тўлови тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўн кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги Бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи шахс сифатида мурожаат қилсалар, Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари бундай шахсларга уч ой муддат ичида, агарда улар ўн календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар иш қидирувчи шахсларга Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида икки марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бандликка кўмаклашиш маркази ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги тақдимнома (1-иловага мувофиқ) тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига топширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган (4-шакл бўйича) тақдимнома ижтимоий таъминот бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз деб эътироф этилган кундан агар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кун ҳолатига ёки ундан олдин эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган бўлсалар;
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган кундан агарда Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи шахс ёки ишсиз шахс сифатида рўйхатда турган даврда шу ёшга тўлган бўлсалар.
(10-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Муддатидан олдин пенсия тайинлангандан сўнг фуқаролар ишга кириб, сўнгра белгиланган умумий пенсия ёшига етгунларига қадар ишдан бўшасалар, меҳнат шартномасининг бекор қилиниш сабабига боғлиқ равишда қуйидаги тартиб қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия мазкур Йўриқномада белгиланган шартлар ва тартиб асосида қайта тайинланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агарда меҳнат шартномаси бошқа сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия қайта тайинланмайди ва аввал тайинланган пенсия тўлови ҳам тикланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЙИНЛАНГАН ПЕНСИЯЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижтимоий таъминот бўлимлари ҳар ойда муддатидан олдин пенсия тайинланган фуқаролар рўйхатини, тайинланган пенсиянинг бир ойлик миқдорини, пенсия тўланган давр ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда (2-иловага мувофиқ), тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли Бандликка кўмаклашиш марказларига юбориладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бандликка кўмаклашиш марказлари Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳисобидан муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига маблағ ўтказадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқаро умумий асосларда пенсия олиш ёшига етганда, пенсия тўлови белгиланган тартибда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижтимоий таъминот бўлимлари Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармасидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг ҳақиқий тўланган миқдорлари бўйича ундириб оладилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бандликка кўмаклашиш марказлари ва Ижтимоий таъминот бўлимлари йилнинг ҳар бир чорак якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини (3-иловага мувофиқ) тузадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бандликка кўмаклашиш марказларимуддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайдилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Меҳнат ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома тасдиқланиши муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1992 йил 10 июлда тасдиқланган «Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қайта ташкил этилиши, тугатилиши ёки ходимлар сони (штати)нинг қисқариши натижасида пенсия ёши арафасида ишдан бўшатилган ходимларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 05-1209/50-сонли Низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 27 июлдаги 976/16-сонли тушунтириш хати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига асосан ва «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномани қўллаган ҳолда, 199___йил «___»______________________ да туғилган___________________________________________
_________________________________________________________________________________________ (паспорт маълумотлари: серияси ва сони, ким томонидан ва қачон берилган)
муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим этади. ___________________________________ 199___йил «___»_____________________________да
ишдан бўшатилган ва 199__ йил «___» ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган.
Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи:
______________________ (имзо)
_____________________________ (фамилияси, И.О)
4-шакл
М.Ў.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдори
ЖАМИ
Х
Х
Х
Х
Х
Х
Бўлим бошлиғи
__________
Бош ҳисобчи
____________
(имзо)
(имзо)
М.Ў.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
________________________туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи
Бош ҳисобчи
Бош ҳисобчи
М.Ў.
М.Ў.
Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг 199___йил ___чорак якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)