Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг
буйруғи
ҚМҚ 2.04.17-2019 «Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3.12-бандига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 14 апрелда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 76]
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига асосан буюраман:
1. ҚМҚ 2.04.17-2019 «Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3.12-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ертўлаларда жойлаштирилиши режалаштирилган қуруқ трансформаторлар ГОСТ 11677 талабларига жавоб бериши лозим.
Қуруқ трансформаторнинг узоқ муддат ишлаши ҳамда ишончли эксплуатация қилинишини таъминлаш учун ҳарорат, юклама ва кучланиш режимларига риоя этилиши зарур. Қуруқ трансформаторлар жойлаштириладиган хоналардаги ҳарорат -25°С (минимал) ва +40°С (максимал) даражалар оралиғида бўлиши лозим.
Қуруқ трансформаторнинг юклама ва кучланиш режимлари амалдаги стандартлар билан белгиланади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 апрель,
54-сон
Келишилди:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг раиси Б. ГУЛЯМОВ
2022 йил 25 март
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А. КУЛДАШЕВ
2022 йил 30 март
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2022 йил 28 март
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А. АХМЕДХАДЖАЕВ
2022 йил 1 апрель