Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
«Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)нинг боғ ва узумзорларини сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1542-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 18 январдаги 13-сон «Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)нинг боғ ва узумзорларини сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1542, 2006 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4-5-сон, 30-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 март,
75-сон
Келишилди:
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори Р. БОБОЕВ
2022 йил 7 март
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
2022 йил 12 март
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2022 й., 10/22/1542-1/0305-сон)