Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 9 июлдаги «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармонига қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 январдаги «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-91-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 9 июлдаги «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармони 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, бартер асосида экспорт-импорт операциялари Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра ҳукуматлараро битимлар доирасида амалга оширилиши мумкин».
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 апрель,
ПФ-105-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 06/22/105/0304-сон)