12.11.1997 йилдаги 510-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.11.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Конференциясининг атроф-муҳит ва ривожлантириш бўйича қарорлари ва тавсияномалари бажарилишини ташкил этиш, Ўзбекистоннинг барқарор ривожлантириш принципларига ўтиш муаммоларини ҳал қилиш бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорликда самарали қатнашиши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси 1-иловага* мувофиқ тарки6да тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барқарор ривожлантириш бўйича Миллий стратегия концепциясини тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «XXI асрга кун тартиби» миллий дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ билан келишилган муддатларда Барқарор ривожлантириш бўйича ҳар йиллик Миллий ҳисоботларни тайёрласин ва унга тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси билан биргаликда БМТ ривожлантириш дастурининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси билан келишган ҳолда Барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссиясининг доимий ишловчи котибиятини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 12 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
510-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 ноябрдаги 510-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) БМТнинг атроф-муҳит ва ривожлантириш муаммолари бўйича ҳужжатларида баён қилинган тавсияномалар ва принципларга мувофиқ республиканинг минтақани ва жаҳон ҳамжамиятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда самарали қатнашишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятини Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг органлари билан мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш бўйича миллий стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий, маданий-тарихий ва табиий-моддий салоҳиятлардан комплекс ва самарали фойдаланиш асосида мамлакатни мутаносиб ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «XXI асрга кун тартиби» Миллий дастури лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Конференциясининг атроф-муҳит ва ривожлантириш бўйича тавсияномаларини, Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш муаммолари бўйича халқаро конференция қарорларини ва Марказий Осиё Давлат бошлиқлари томонидан қабул қилинган Нукус декларациясини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш бўйича Халқаро конвенция лойиҳасини тайёрлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Минтақавий ва Халқаро комиссияларнинг барқарор ривожлантириш бўйича ишида иштирок этишларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, халқаро ва бошқа молия ва иқтисодий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқлим ўзгариши, саҳрога айланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш, биологик ранг-барангликни сақлаш, озон ҳавосини бузувчи моддалар, чегарадан ўтувчи дарёлардан фойдаланиш ва бошқа муаммолар бўйича миллий комиссиялар ва ишчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган янги конвенциялар ва битимлар тайёрланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ, ПРООН, Жаҳон банки, ЮНЕП, ВОЗ, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ваколатхоналари, барқарор ривожлантириш масаласи бўйича бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва дастурлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссияга Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланадиган Раис бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия таркибидаги ўзгаришлар Барқарор ривожлантириш бўйича Комиссия раиси тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия қарорлари унинг ваколатлари доирасида оддий, кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва республиканинг барча вазирликлари, идоралари учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мақсадли вазифаларни бажариш учун Комиссия ўз таркибидан ва бошқа муассасалар ва идоралардан мутахассисларни жалб этган ҳолда алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жорий ишларни ташкил этиш учун Комиссия Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси билан биргаликда комиссиянинг доимий ишловчи Котибиятини ташкил этади, унинг ходимлари сони ва шахсий таркиби Комиссия раиси ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси раисининг қўшма қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Котибият тўғрисидаги Низом Комиссия раиси ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси раисининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Котибият Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги биносида жойлашади.
Кейинги таҳрирга қаранг.