11.04.2022 йилдаги ПҚ-201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 67-мақсадида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган ёшлар учун тегишли спорт инфратузилмасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларнинг оммавий спортдаги улушини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт билан мунтазам шуғулланувчи оилаларга маҳаллалар ва истироҳат боғларида шароит яратиш ва оилавий спортни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт тадбирлари давомида ўқувчилари ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва уларнинг фаолият олиб бориши учун шароит яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб қилиш, шу жумладан мазкур Дастурда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан масъул вазирлик, идора ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этсин, уларга услубий кўмаклашсин ва мусобақалар самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизимини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт мусобақалари ташкил қилинадиган олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари рўйхатини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни оммавий спортга жалб қилиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросини ва ҳар йили икки мавсумда оммавий спорт мусобақалари ўтказилишини таъминласин ҳамда барча босқич натижаларини таҳлил қилсин ва тизимли мониторингини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли қарорларни қабул қилсин, йўл хариталари, дастурларни тасдиқласин ҳамда бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2022 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь — Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрь ойида ўтказиладиган «Ёшлар форуми» доирасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — кўчалараро маҳалла мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — маҳаллалараро сектор мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқичда — сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи босқичда — вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур кичик бандда кўрсатилган оммавий спорт мусобақалари маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари ҳамда спорт турлари бўйича ташкил этилаётган беш босқичли «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2023 йил 1 мартдан бошлаб олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — вилоят мусобақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқичда — республика (финал) мусобақалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш дастурининг ишлаб чиқилиши, спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт объектлари инфратузилмасининг яхшиланиши ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозланиши, спорт мусобақаларининг юқори даражада ташкил этилиши ҳамда ғолиб ва совриндорларнинг муносиб рағбатлантирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла босқичида — Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сектор босқичида — сектор раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) босқичида — туман (шаҳар) ҳокимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят босқичида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика (финал) босқичида — Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мусобақаларнинг ҳар бир босқичида ғолиб бўлган ёшлар ушбу кичик бандга масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан рағбатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман босқичида — туман (шаҳар) ҳокимлари, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят босқичида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика (финал) босқичида — Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мусобақаларнинг ҳар бир босқичида ғолиб бўлган ёшлар ушбу кичик бандга масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар «Беш ташаббус олимпиадаси» ҳамда олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш ва ўтказиш учун Спортни ривожлантириш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 миллиард сўм миқдордаги маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғармалар, спорт федерация (ассоциация)лари, клублари, хорижий инвесторлар, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудларда ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг йўриқчи-услубчи штат бирликлари ҳисобига болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимини жорий этсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Касимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда спорт турлари бўйича туман (шаҳар)ларнинг терма ва сектор жамоаларини шакллантирсин ва спорт-таълим муассасаларига иқтидорли ёшларни саралаб олиш бўйича масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай амалиёт жорий қилинсинки, унга мувофиқ «Беш ташаббус олимпиадаси» ҳамда олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақалари давомида ғолиб ва совриндорларни (1 — 3 ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун — иккинчи малака тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун — биринчи малака тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун — олий малака тоифаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳар бир масъулнинг иш фаолиятини тўлиқ баҳолашга қаратилган рейтинг тизимини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштириш ва уларнинг қизиқишларини кучайтириш мақсадида тажрибали ва таниқли спортчилар иштирокида мотивацион учрашувлар ташкил этиш тизимини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларнинг оммавий спорт тадбирлари билан қамраб олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ёшлар орасида «Беш ташаббус олимпиадаси», оммавий спортни тарғиб қилувчи материалларни (буклет, баннер ва бошқалар) креатив воситалардан фойдаланган ҳолда тайёрласин ва маҳаллаларга тарқатиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий тармоқларда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштиришга қаратилган мотивацион роликлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда оммавий спорт мусобақаларини намунали ташкил этган ёшлар етакчилари ва бошқа масъул шахслар учун ўқув семинарлари ташкил этсин ва махсус сертификат бериш тизимини йўлга қўйсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда мусобақаларни намунавий ташкил этган ёшлар етакчиларини рағбатлантириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда таниқли ва фахрий спортчилар томонидан камида 1 та спорт тури бўйича тўгараклар фаолиятини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўгараклар фаолиятини кенг ёритиш ва уларга ўқувчиларни қамраб олиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактабларида тўгарак жадвали бўлишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқа жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузсин ҳамда мунтазам равишда мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг йўриқчи-услубчилари томонидан ҳар чоракда бир марта умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига методик ёрдам кўрсатилишини ташкил этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 майга қадар талабалар спортини янада ривожлантириш учун олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари ўртасида мусобақаларни ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш рўйхатини талабаларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 февралга қадар оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаларининг республика (финал) босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган спорт инфратузилмаси объектларини ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда талаб даражасида тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш учун спорт иншоотларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт мусобақаларининг маҳалла босқичидан вилоят босқичига қадар ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ташкил этиладиган бошқа спорт мусобақалари туман (шаҳар) ва вилоят босқичи ғолиблари учун ҳоким совринини таъсис этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақалари давомида ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини қарор топтириш, уларнинг буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) икки ҳафта муддатда мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишларни оммалаштиришга қаратилган мақолалар, тематик телекўрсатувлар ташкил этиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи оммавий спорт мусобақаларини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ва амалга оширсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт мусобақаларининг ўтказилиши тўғрисида махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт мусобақаларини янада оммалаштириш бўйича фахрий устозлар ва нуфузли мусобақалар ғолиблари иштирокида туркум кўрсатувларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий спорт мусобақаларида ёшлар томонидан эришилган ютуқлар, шунингдек, оммавий спорт мусобақаларининг ўтказилиш жараёнларини кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда ҳудудий телеканаллар, оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифалари, оммавий спорт мусобақалари тўғрисидаги маълумотларни кенг ёритиб бориш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов, спортни ривожлантириш вазири ўринбосари А.У. Аслонов, Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев, халқ таълими вазири Б.О. Саидов, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 11 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-201-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ-201-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш

1.

Ҳудудлардаги мавжуд спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш.

1. Хатлов ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш.

3. Хатлов натижалари юзасидан ўтказиладиган спорт турлари бўйича иншоотларнинг моддий-техник базасини таъминлаш учун тегишли вазирлик ва идораларга таклиф юбориш.

4. Спорт иншоотларининг зарур моддий-техник база билан таъминланганлик ҳолатини мониторинг қилиб бориш.

2022 йил ноябрь

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини талаб даражасида тайёрлаш.

1. Оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш жойларини аниқлаш.

2. Мусобақаларни сифатли ўтказиш учун мақбул спорт иншоотлари ва ётоқхоналарни танлаб олиш ҳамда белгиланган тартибда мусобақа жараёнларига тайёрлаш.

2022 йил июнь — декабрь

Ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мусобақалар самарадорлигини баҳолаш рейтингини жорий этиш.

1. Маҳаллаларда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш.

2022 йил май

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ёшлар иштирокига қараб, уларни «намунавий», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратиш.

2022 йил май

3. Баҳолаш мезонига асосан маҳаллалар рейтингларини белгилаш.

2022 йил июль — декабрь

4. Маҳаллалар рейтингини юритиш учун махсус ахборот дастурини ишга тушириш.

2022 йил сентябрь

5. Рейтинг натижаларига кўра маҳаллалар самарадорлигини кўриб чиқиш.

2022 йил декабрь

6. «Қониқарсиз» деб топилган маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2022 йил декабрь

4.

Ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштириш ва уларнинг қизиқишларини кучайтириш мақсадида тажрибали ва таниқли спортчилар иштирокида мотивацион учрашувлар ташкил этиш тизимини жорий этиш.

1. Тажрибали ва таниқли спортчилар рўйхатларини шакллантириш.

2. Мотивацион учрашувлар режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Ҳудудларда мастер-класс кўргазмали чиқишларни ташкил этиш.

Ҳар йили май — июль

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш.

1. Стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш.

2. Спорт майдончаларида мини-футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бадминтон каби спорт турларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

3. Спорт майдончалари атрофини ипли ҳимоя тўрлари билан ўраш, ер майдонини қайта ишланган шина маҳсулотларидан олинган резина билан қоплаш ва фойдаланишга топшириш.

2022 йил давомида режа-график асосида

Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов)

II. Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ўқувчи ва талаба ёшларни соғломлаштириш ҳамда улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш

6.

Анъанавий тарзда икки мавсумда ўтказиладиган (1-мавсум 30 июнь — Ёшлар кунига ҳамда 2-мавсум — Ёшлар форумига бағишланган) оммавий спорт мусобақаларининг беш босқичли тизимини жорий этиш.

1. Анъанавий тарзда икки мавсумда ўтказиладиган оммавий спорт мусобақаларининг низомини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 1 февраль

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мусобақани ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили 1 март

3. Мусобақаларни ўтказиш муддати, жойи ва санасини белгилаш. Бунда, спорт мусобақалари болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва умумий ўрта таълим мактабларининг спорт иншоотларида ўтказилишини назарда тутиш.

Ҳар йили 1 апрель

4. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг тренерлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ҳар бир маҳалла кўчаларига бириктириш.

Ҳар йили 1 апрель

7.

Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика мусобақаларини ташкил этиш.

1. Спорт мусобақаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йилдан бошлаб

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

спорт федерация (ассоциация)лари

2. Спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт объектлари инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш.

2023 йил март

3. Спорт мусобақаларини юқори даражада ташкил этиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантиришга асосий эътибор қаратиш.

2023 йил апрель

8.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг йўриқчи-услубчи штат бирликлари доирасида болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш.

1. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида йўриқчи-услубчи штат бирликларида фаолият юритаётган ходимларни таҳлил қилиш.

2. Тегишли Ҳукумат қарори ва лойиҳаларига болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимига устама ҳақларини белгилаш бўйича ўзгартиришлар киритиш.

3. Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимига намунавий йўриқномани ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Молия вазирлиги

(Ж. Абруев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Б. Умурзаков)

9.

Спорт турлари бўйича туман (шаҳар)ларнинг терма ва сектор жамоаларини шакллантириш ва спорт-таълим муассасаларига яширин иқтидор эгаларинисаралаб олиш бўйича тизим яратиш.

1. Спорт мусобақаларида иқтидорли ёшларни саралаш (селекция) тизимини яратиш.

2. Селекция бўйича тренер ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда иш фаолиятини олиб бориш.

3. Оммавий спорт мусобақаларидан танлаб олинган ёшларни болалар-ўсмирлар спорт мактабларига спорт турлари бўйича секцияларга жалб этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

спорт федерация (ассоциация)лари

III. Оммавий спорт тадбирларини ташкиллаштиришда фаоллик кўрсатган тадбир иштирокчиларини муносиб рағбатлантириш

10.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда тренерларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла терма жамоасини тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва тренерларни рағбатлантириш сифатида;

уларнинг малака тоифаларини кўтариш;

«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонига тавсия этиш;

бир марталик спорт анжомлари тўпламларини ажратиш;

иш жойи ҳисобидан дам олиш ва соғломлаштириш масканларига бир марталик бепул йўлланмалар тақдим этиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Маҳаллий ва ижрочилар бюджет маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши

(Қ. Рафиков),

Молия вазирлиги

(Ж. Абруев)

11.

Мусобақаларнинг биринчи босқичи (маҳалла босқичи)ни намунали ташкил этган ташкилотчи ва ҳакамларни муносиб рағбатлантириш.

1. Ташкилотчи ва ҳакамларни диплом ва ташаккурнома билан тақдирлаш.

2. Эсдалик совғалар (футболка ва кепка) билан тақдирлаш.

Маҳаллий босқич якуни билан

Ижрочилар бюджет маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

12.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларни ва маҳалла ёшлар етакчиларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла терма жамоа иштирокчиларини ҳамда маҳалла ёшлар етакчиларини эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш.

Мусобақалар ўтказиш графиги асосида

Ижрочилар ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Оммавий спорт мусобақалари давомида ўрнак кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, тренерлар, ёшлар етакчилари ва спортчилар фаолиятини ёритиш.

Мусобақалар давомида ўзининг ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги билан алоҳида ўрнак кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, тренерлар, ёшлар етакчилари ва спортчилар тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

Медиа-режага асосан 2022 йил давомида

Режани тасдиқлаш — 2022 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Миллий телерадиокомпания

(А. Хаджаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ҳудудларда оммавий спорт мусобақаларини тизимли равишда ўтказиш.

Оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

мусобақаларда ғолиб ва совриндорларни диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш;

спорт мусобақаларининг республика (финал) босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар инфратузилмаларини талаб даражасида тайёрлаш;

спорт иншоотларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш;

туман (шаҳар) ва вилоят босқичи ғолиблари учун ҳоким совринини таъсис этиш.

Ҳар йили 1 февраль

Маҳаллий ва ижрочилар бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов)

15.

Спорт мусобақаларини намунали ташкил этган ёшлар етакчилари ва бошқа масъуллар учун ўқув семинарлари ташкил этиш ва махсус сертификат бериш тизимини йўлга қўйиш.

1. Оммавий тадбирларни ташкил этиш мақсадида қисқа муддатларда ўқув семинари ва лекциялар методикасини ишлаб чиқиш.

2. Онлайн тизим орқали ўқув семинарларини ташкил этиш.

3. Ўқув семинарларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга QR-кодли сертификатларни жорий этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

IV. Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқаролар, ўқувчи ва талабаларнинг умумий сонини ошириш

16.

Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси томонидан камида 1 та спорт тури бўйича бепул тўгараклар фаолиятини ташкил этиш.

1. Умумий ўрта таълим мактабларида оммавийлашган ва ўқувчилар томонидан шуғулланишга иштиёқ билдирилган спорт турларини аниқлаш.

2. Умумий ўрта таълим мактабларида белгиланган спорт турлари бўйича спорт тўгаракларини ташкил этиш.

3. Барча умумий ўрта таълим мактабларида спорт тўгараклари жадвалини ишлаб чиқиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқа жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузиш ҳамда мунтазам равишда мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказиш.

1. Спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

2. Мусобақаларни ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда низом ишлаб чиқиш.

3. Мактабларнинг жамоалари ўртасида доимий мусобақалар ўтказиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Р. Каримжонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Талабалар спортини янада ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клублари ўртасида мусобақалар ўтказиш.

1. Олий таълим муассасаларида ташкил этилган спорт клубларини хатловдан ўтказиш.

2. Спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

3. Мусобақаларни ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда низом ишлаб чиқиш.

4. Олий таълим муассасалари талабаларининг хоҳиш ва истакларига қараб спорт клублари ўртасида доимий равишда спорт мусобақаларини ташкил қилиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ёшлар орасида «Беш ташаббус олимпиадаси», хусусан, оммавий спортни тарғиб қилувчи материалларни (буклет, баннер ва бошқалар) креатив воситалардан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ва маҳаллаларга тарқатиш чораларини кўриш.

1. Маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилаларга, хусусан ёшларга тарқатиладиган оммавий спортни тарғиб қилувчи буклетлар намуналарини ишлаб чиқиш.

2. Оммавий спортни тарғиб қилувчи буклетларни маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларга тарқатиш.

2022 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Ижтимоий тармоқларда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштиришга қаратилган мотивацион роликлар тайёрлаш.

1. Олимпия, Паралимпия, Жаҳон ва Осиё мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган таниқли спортчиларни жалб қилган ҳолда ёшлар орасида «Беш ташаббус олимпиадаси»да иштирок этишга чорловчи роликларни тасвирга олиш.

2. Спорт орқали юқори даражага эришган спортчиларнинг ҳаёт тарзини акс эттирувчи телекўрсатувлар сонини ошириш.

3. Оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда ёритиб бориш.

2022 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Миллий телерадиокомпания

(А. Хаджаев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш рўйхатини талабаларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда қатъий равишда қайта кўриб чиқиш.

1. Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш бўйича рўйхатни талабаларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

3. Ўрганиш натижаларига кўра олий таълим муассасаларини ихтисослаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритган ҳолда олий таълим муассасаларини қайта ихтисослаштириш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Аслонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Ю. Абсоатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2022 й., 07/22/201/0289-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)