04.03.2022 йилдаги КҚ-311/1-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.03.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида гендер тенгликка эришиш, оилани мустаҳкамлаш, оналик, оталик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий тенглигига эришиш, давлатнинг раҳбарлик лавозимларига илгари суриш чоғида жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик принципини таъминлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гендер тенгликни, хотин-қизлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан тизимли назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гендер тенгликни, хотин-қизлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларнинг амалдаги ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг равишда ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг, жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умумэътироф этилган халқаро нормаларни миллий қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, оиланинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий ажримлар ҳолатини таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш ишларида иштирок этиш, бу борада тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш, соғлом турмуш тарзини жорий қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари соҳасидаги халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси 2022 йил 15 апрелга қадар ўзининг ташкилий мажлисини ўтказиб, унда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-311/1-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 4 мартдаги КҚ-311/1-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Нарбаева Танзила Камаловна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Комиссия раиси

2.

Махкамова Зулайхо Бахриддиновна

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Рафиков Қудратилла Мирсагатович

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

4.

Мирзиёева Саида Шавкатовна

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия аъзолари:

5.

Кадирханова Малика Акбаровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси

6.

Борисова Елена Михайловна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси раиси

7.

Хасанов Отабек Абдурашидович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

8.

Давлетов Русланбек Куролтайевич

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

9.

Хусанов Нозим Бахтиёрович

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

10.

Шин Агриппина Васильевна

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири

11.

Саидов Бахтиёр Одилович

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

12.

Тошкулов Абдукодир Ҳамидович

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

13.

Назарбеков Озодбек Ахмадович

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

14.

Ходжаев Жамшид Абдухакимович

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири

15.

Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири биринчи ўринбосари

16.

Абидов Бадриддин Нурутдинович

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

17.

Махмудова Робахон Анваровна

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари

18.

Артикова Светлана Баймирзаевна

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

19.

Рахимова Гулнора Хашимовна

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

20.

Баситханова Эльмира Иркиновна

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

21.

Турдикулова Шахлохон Уткуровна

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари

22.

Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари

23.

Ходжаев Асаджон Азатбекович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

24.

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли

Ёшлар ишлари агентлиги директори

25.

Ғуломова Дилбар Муҳаммедхоновна

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари

26.

Рашидова Гулзода Атахановна

АТ «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари

27.

лавозимига кўра

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори

28.

Хусанов Отабек Нишонович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори

29.

Ширинова Мавлюдахон Расуловна

«Сабр» республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори

30.

Бекмуродов Бобур Мансурович

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

31.

Раҳимова Нигина Хайруллаевна

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

32.

Каримова Нодира Эркиновна

«Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари

33.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.