Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 16 ноябрь куни қабул қилинган «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 24 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мазкур Қонун бўйича хулосасида баён этилган асосларга кўра рад этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига мазкур Қонун бўйича юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун келишув комиссиясини тузиш таклиф этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидан келишув комиссияси таркибига қуйидагилар сайлансин:
|
Иминов Одилжон Каримович |
— |
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси; |
|
Ташмухамедова Дилором Гафурджановна |
— |
Ешлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари; |
|
Фозилов Хуршид Ғайратович |
— |
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси. |
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 17 март,
СҚ-499-IV-сон