Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ҚЛ-846-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 22 февралда иккинчи ўқишда кўриб чиқиш давомида маромига етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасига қайтарилган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ҚЛ-846-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқишга доир Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 март,
1936-IV-сон