Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги ҚЛ-882-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги ҚЛ-882-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 18 февралда киритилган «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги ҚЛ-882-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 март,
1908-IV-сон