06.04.2022 йилдаги 162-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар фаолиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчиларнинг ҳаёти ва фаолиятини ёритиш орқали аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида» 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5280-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларидан бошлаб олимпия ва паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар (кейинги ўринларда — совриндор спортчилар) ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишга бағишланган «Юрт фахри» номли кўргазмалар (кейинги ўринларда — Кўргазма) ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Кўргазма ҳар йили июль-август ойларида совриндор спортчилар истиқомат қилаётган маҳаллаларда ҳамда октябрь-ноябрь ойларида улар таҳсил олган таълим муассасалари, шу жумладан, спорт-таълим ва олий таълим муассасаларида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Кўргазма давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совриндор спортчиларнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида ҳамда қўлга киритилган медаллар, шунингдек, олимпия ва паралимпия ўйинлари доирасида видео ва фотосуратлар экспозициялари ҳамда кўргазмали тадбирлар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совриндор спортчилар ва уларнинг тренерлари иштирокида «маҳорат сабоқлари» ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Спортни ривожлантириш вазирлиги Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Спортни ривожлантириш вазирлиги Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўргазма дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўргазманинг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғи орқали ёритиб борилиши, совриндор спортчилар ва уларнинг тренерларини Кўргазмага жалб этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида, совриндор спортчилар истиқомат қилаётган маҳаллаларда ҳамда таҳсил олган таълим муассасаларида уларнинг ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этишга бағишланган экспозициялар ва кўргазмали тадбирларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда таълим муассасаларида совриндор спортчилар иштирокида уларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган учрашувлар ва фотосуратлар кўргазмасини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ёшлар ва волонтёрларни Кўргазмаларга кенг жалб қилиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Кўргазмани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Кўргазмани юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича шуғулланган, спорт фаолияти давомида жароҳат олганлиги туфайли ўз фаолиятини тугатган, миллий терма жамоанинг асосий таркибида камида беш йил фаолият юритган спортчиларни тегишли спорт федерация (ассоциация)лари талабномасига асосан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида бир йилда икки маротаба чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарурат бўлган тақдирда, тиббий муолажаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича ўз фаолиятини тугатган, миллий терма жамоанинг асосий таркибида камида беш йил фаолият юритган спортчиларни муносиб иш билан таъминлаш, жумладан, жойлардаги спорт-таълим муассасаларига тренерлик, йўриқчи-услубчилик, спорт федерацияларига (ассоциациялар)га ҳакамлик ва спорт менежери лавозимларига ишга қабул қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг ҳаёти ва фаолияти, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни спортга кенг жалб этиш жараёнини ёритиш мақсадида 2022 йил якунига қадар қўмитанинг тегишли биносида замонавий LED экранни жойлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кинематография агентлиги Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда 2022 йилда давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари доирасида совриндор спортчиларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиниб, ва маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда 2022 йил давомида марказий телеканалларда совриндор спортчилар ва уларнинг тренерлари иштирокида мулоқот ва учрашувлар ташкил қилиш бўйича тегишли чоралар қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Спортни ривожлантириш вазирлиги қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2022 й., 07/22/162/0278-сон)