Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 02.07.1999 йилдаги 324-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ СОҲАСИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 15 апрелдаги «2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» ва 1999 йил 30 июндаги «Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тўғрисида»ги фармонларни бажариш, юртимизда туризм бўйича замон талаблари даражасида мутахассис кадрлар тайёрлайдиган махсус таълим муассасаларини яратиш ҳамда шу асосда мамлакатимизда туризмнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда 1999 йил 1 августга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат иқтисодиёт университети таркибида халқаро туризм факультетини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар меҳмонхона хўжалиги ва туризм лицейи негизида Тошкент туризм касб-ҳунар коллежини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 июндаги «1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги 282-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларига қуйидаги ўзгартириш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент маданият институти бакалавриатига туризм соҳаси учун режалаштирилган 80 та қабул квотаси (40 та давлат грантлари ва 40 та тўлов-контракт асосида) Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999 — 2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури тўғрисида» 1998 йил 23 сентябрдаги 406-сон қарори доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 — 2005 йиллар мобайнида, зарур педагогик кадрлар тайёрланишини ҳисобга олган ҳолда, Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона, Термиз ва Шаҳрисабз шаҳарларида туризмга ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш режасини 1999 йилнинг 1 сентябрига қадар тузсин ва уни босқичма-босқич амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар меҳмонхона хўжалиги ва туризм лицейини қайта ихтисослаштирилишига сарфланадиган маблағлар ушбу қарорнинг 12, 14-иловасида белгиланганини эътиборга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 1 августга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультети ва Тошкент туризм касб-ҳунар коллежи низомлари, тузилмалари ва штатлар рўйхатларини, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсинлар ва ўрнатилган тартибда амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультетини ва Тошкент туризм касб-ҳунар коллежини малакали педагогик кадрлар билан таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим соҳасидаги халқаро алоқаларга таянган ҳолда, мамлакатимизга хориждан юқори малакали педагогларни мунтазам равишда таклиф этиш ва уларни ўқиш жараёнига жалб қилишни амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999/2000 ўқув йили мобайнида, туризм бўйича чет элдаги нуфузли ўқув марказларида қўлланилаётган дарсликлар мазмунини ўрганиб чиқсинлар, уни ўзбек халқининг бой анъана ва қадриятлари билан уйғунлаштирган ҳолда, республикада туризм йўналишидаги таълим муассасалари учун замонавий дарсликлар ва ўқув адабиётларини яратиш ҳамда нашр этишни таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм бўйича ташкил этилаётган таълим муассасаларини зарур асбоб-ускуна ва мебеллар, замонавий компьютер техникаси ва чет тилларни мукаммал ўқитиш воситалари билан жиҳозласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги туризм соҳасидаги таълим муассасаларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва хорижий туристик ташкилотлар ҳамда етакчи ўқув-илмий марказлари билан самарали ҳамкорлик қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Бутунжаҳон туристик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ўтказиладиган туристик дастурларда иштирок этишда амалий ёрдам берсинлар ва фаол қатнашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбектуризм» миллий компанияси туризм соҳасидаги барча таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириб боришда доимий ҳомий сифатида иш юритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультети ҳамда туризм соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари учун маркетинг изланишларини олиб борсинлар ва шу асосида ҳар йили таълим муассасаларининг қабул кўрсаткичларини шакллантириш бўйича ўрнатилган тартибда таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳисоб-китоблар асосида 1999/2000 ўқув йилида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультети ва туризм касб-ҳунар коллежи фаолиятини таъминлаш учун зарур маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
324-сон