Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1997 ЙИЛ 30 СЕНТЯБРДАГИ 459-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорини ўзгартириш юзасидан:
Хонобод шаҳри меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар гуруҳига киритилсин, у кўрсатиб ўтилган қарорнинг 7-иловасидан чиқарилсин ва 6-илованинг II гуруҳига киритилсин;
Хонобод шаҳар ҳокимлиги аппаратининг штатдаги ходимлари сони, хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари, 15 кишидан иборат этиб, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги аппаратиники эса, уни меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қишлоқ туманлари I гуруҳида қолдирган ҳолда, 23 кишидан иборат этиб тасдиқлансин.
2. Андижон вилояти ҳокимлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Қўрғонтепа тумани ва Хонобод шаҳри тасарруфидаги бошқарув органлари ходимларининг чекланган сонини белгиласин.
Белгилаб қўйилсинки, Хонобод шаҳрининг вилоятга бўйсунувчи шаҳарга айлантирилиши билан боғлиқ 2002 йилдаги харажатлари Андижон вилояти бюджетига қўшимча равишда тушган даромадлар ҳисобига қопланади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 24 апрель,
139-сон