Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Пиллачилик соҳасини янада ривожлантиришни таъминлаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва пилла етиштиришни кўпайтириш, пилла етиштиришдан пиллакорларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002—2010 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича махсус ажратилган ер майдонларида тут дарахтлари экиш ва пилла етиштириш бўйича топшириқ иловага* мувофиқ белгилансин.
*Илова берилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгиланган топшириқларни бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, мавжуд тут дарахтлари сақланишини, янги тутзорлар барпо этилишини ҳамда пиллачиликда қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва фермер хўжаликлари ташкил этилишини таъминласинлар.
2. Белгилансинки:
«Ўзбек ипаги» уюшмаси корхоналари белгиланган тартибда тузилган шартнома асосида пилла етиштирувчи корхоналарга (уларнинг розилиги билан) аванс ҳисобига пилла етиштириш учун зарур моддий-техника ресурслари ва бошқа маҳсулотлар, кейинчалик улар қийматини тайёрланадиган пилла учун тўлов суммасига ўтказган ҳолда, бериш ҳуқуқига эгадир;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига 2002 йилдан бошлаб ҳар йили «Пилла-холдинг» холдинг компанияси корхоналарига пилла етиштирувчилар билан аванс тўлови ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж миқдорида, шу жумладан март-апрель ойларида ҳисоблаб чиқилган сумманинг 50—70 фоизи миқдорида, кредитларни йил давомида қайтариш шарти билан, мақсадли кредит ресурслари ажратиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбек ипаги» уюшмасига «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидан фойдаланган ҳолда, истисно тариқасида, 2002 йилда 150 минг қути ва 2003 йилда — 160 минг қути ипак қурти уруғини импортдан келтиришга рухсат берилсин, бунда ипак қурти уруғи учун хорижий етказиб берувчига ипак ип билан ҳақ тўланиши, «Ўзбек ипаги» уюшмаси улар бўйича божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлардан ташқари) ва қайта ишлаш қийматидан валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиниши назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили пилла етиштирувчи корхоналарга тут дарахтлари зараркунандаси «тут парвонаси»га қарши кураш воситаларини «Ўзбек ипаги» уюшмаси билан биргаликдаги ҳисоб-китоблар асосида аниқланадиган ҳажмда ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 августдаги 397-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 370-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги минерал ўғитлар балансларини тузишда, 2003 йилдан бошлаб, «Ўзбек ипаги» уюшмасига тут дарахтлари кўчатлари ва экиш материали етиштиришда фойдаланиш учун «Ўзбек ипаги» уюшмаси томонидан тақдим этиладиган буюртманомаларга мувофиқ тутчилик хўжаликларига минерал ўғитлар етказиб бериш учун лимитларни ҳар йили алоҳида сатрда ажратишни назарда тутсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада пиллачилик соҳасини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 апрелдаги 144-сон қарорининг 12-банди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 апрель,
118-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 33-сон, 370-модда; 37-сон, 411-модда; 2007 й., 1-2-сон, 13-модда; 2017 й., 21-сон, 399-модда)