05.04.2002 йилдаги 118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиллачилик соҳасини янада ривожлантиришни таъминлаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва пилла етиштиришни кўпайтириш, пилла етиштиришдан пиллакорларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2002—2010 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича махсус ажратилган ер майдонларида тут дарахтлари экиш ва пилла етиштириш бўйича топшириқ иловага* мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгиланган топшириқларни бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, мавжуд тут дарахтлари сақланишини, янги тутзорлар барпо этилишини ҳамда пиллачиликда қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва фермер хўжаликлари ташкил этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбек ипаги» уюшмаси корхоналари белгиланган тартибда тузилган шартнома асосида пилла етиштирувчи корхоналарга (уларнинг розилиги билан) аванс ҳисобига пилла етиштириш учун зарур моддий-техника ресурслари ва бошқа маҳсулотлар, кейинчалик улар қийматини тайёрланадиган пилла учун тўлов суммасига ўтказган ҳолда, бериш ҳуқуқига эгадир;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига 2002 йилдан бошлаб ҳар йили «Пилла-холдинг» холдинг компанияси корхоналарига пилла етиштирувчилар билан аванс тўлови ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж миқдорида, шу жумладан март-апрель ойларида ҳисоблаб чиқилган сумманинг 50—70 фоизи миқдорида, кредитларни йил давомида қайтариш шарти билан, мақсадли кредит ресурслари ажратиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбек ипаги» уюшмасига «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидан фойдаланган ҳолда, истисно тариқасида, 2002 йилда 150 минг қути ва 2003 йилда — 160 минг қути ипак қурти уруғини импортдан келтиришга рухсат берилсин, бунда ипак қурти уруғи учун хорижий етказиб берувчига ипак ип билан ҳақ тўланиши, «Ўзбек ипаги» уюшмаси улар бўйича божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлардан ташқари) ва қайта ишлаш қийматидан валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиниши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси ҳар йили пилла етиштирувчи корхоналарга «Ўзбек ипаги» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳисоблаб чиқадиган миқдорда «тут парвонаси»га қарши кураш воситалари ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги минерал ўғитлар балансларини тузишда, 2003 йилдан бошлаб, «Ўзбек ипаги» уюшмасига тут дарахтлари кўчатлари ва экиш материали етиштиришда фойдаланиш учун «Ўзбек ипаги» уюшмаси томонидан тақдим этиладиган буюртманомаларга мувофиқ тутчилик хўжаликларига минерал ўғитлар етказиб бериш учун лимитларни ҳар йили алоҳида сатрда ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада пиллачилик соҳасини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 апрелдаги 144-сон қарорининг 12-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 33-сон, 370-модда; 37-сон, 411-модда; 2007 й., 1-2-сон, 13-модда; 2017 й., 21-сон, 399-модда)