Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.05.1999 йилдаги 257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 20.05.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В.П. ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ УСТАВ САРМОЯСИНИ АКТИВЛАРНИНГ БОЗОР ҚИЙМАТИ БИЛАН МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА АКЦИЯЛАРИ ПАКЕТЛАРИНИ ТАРКИБИЙ ЖИҲАТДАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорини бажариш ҳамда «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти устав сармоясини активларнинг бозор қиймати билан мувофиқлаштириш, жамиятнинг акциядорлик сармоясини таркибий жиҳатдан ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ва «В.П. Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» ДАЖ бошқа акциядорларининг жамият устав сармоясини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан 21005,6 млн сўмгача (қайта баҳолаш санасида 246,4 млн АҚШ долларига тенг) кўпайтириш ҳамда шу муносабат билан акциялар пакетларини қуйидагича улушларда қайта тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улуши — 51 фоиз;
меҳнат жамоаси улуши — 10,6 фоиз;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари улуши — 6,7 фоиз;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки улуши ‎

— 6,7 фоиз;

хорижий сармоядорлар ўртасида жойлаштириладиган улуш — 25 фоиз
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» ДАЖ устав сармояси 1996 йилда жамиятга давлат томонидан бюджет ҳисобидан берилган айланма маблағлар ҳамда асосий воситалар қийматини тўлиқ баҳолаб чиқиш ҳисобига кўпайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорининг 2-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси масалалари» тўғрисида 1993 йил 25 майдаги 250-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 31 августдаги 442-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 7 мартдаги 85-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257-сон