Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Янги Ўзбекистон» ҳамда «Наврўз» умумхалқ байрами мавзуларига бағишланган эсдалик тангаларининг чиқарилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Янги Ўзбекистон» ҳамда «Наврўз» умумхалқ байрами мавзуларига бағишланган эсдалик тангаларини чиқариш бўйича таклифини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. «Янги Ўзбекистон» ҳамда «Наврўз» умумхалқ байрами мавзуларига бағишланган эсдалик тангаларининг намуналари ва дизайнлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Янги Ўзбекистон» ҳамда «Наврўз» умумхалқ байрами мавзуларига бағишланган эсдалик тангаларининг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабарни ҳамда уларнинг тавсифларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилсин.
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 16 март,
КҚ-322-IV-сон