15.02.2022 йилдаги 1834-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 15.02.2022 йилдаги 1834-IV-сон
Кучга кириш санаси
15.02.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, ҳисобот даврида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш борасида Комиссия томонидан муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Комиссия аъзолари томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга кўмаклашиш, шунингдек «Ёшлар дастурлари»нинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида бир қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларда ўрганишлар олиб борилган. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида улар билан очиқ мулоқотлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари томонидан январь — июнь ойларида туманларда (шаҳарларда) сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида 127 та учрашув ўтказилган. 4,5 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинган ушбу учрашувларда кўтарилган 836 та мурожаатнинг ижро этилиши ҳолати секторлар кесимида таҳлил қилиниб, назоратга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, интеллектуал, маънавий-ахлоқий дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашиш, ёшларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилган жами 16 та тадбир, шу жумладан 7 та форум ва конференция, 6 та давра суҳбати ҳамда 3 та учрашув ташкил қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан ёшлар масалаларига оид қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг қарорлари қандай ижро этилаётганлиги ҳақидаги ахборотини эшитиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Комиссиянинг 22 январь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддиларининг ёшларга оид давлат сиёсати йўналишида амалга оширилаётган ишлар, белгиланган вазифаларнинг ижро этилиш ҳолати юзасидан ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 дан зиёд қонун лойиҳасига ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган. «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ҳисобот йилида Комиссия томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили унинг фаолиятида айрим жиҳатларга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ёшларга оид давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга Комиссия томонидан яқиндан кўмаклашиш ҳамда мамлакат ёшлари ҳаётида кечаётган муҳим жараёнлар ва тадбирларда фаол ташаббуслар кўрсатилиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган тегишли қонун лойиҳалари юзасидан ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларидан келиб чиқиб, ўз нуқтаи назарини билдириши ва зарур таклифларни киритиб бориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган тизимли масалаларни ҳал этиш мақсадида ҳудудларда парламент назорати тадбирларини кўпайтириши ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриши зарур. Бунда, айниқса, ёшларнинг билим олиши ва илмий фаолият юритиши учун яратилаётган шароитларни, олий таълим муассасалари талабаларининг турар-жой билан таъминланиш даражасини ўрганиш, шунингдек ёшлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчиликни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатларнинг ҳудудларда муҳим масалалар юзасидан олиб бораётган ўрганишлари якунлари ҳамда ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқотлари давомида қўйилаётган долзарб масалаларга парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан фойдаланган ҳолда ечим топишга, хусусан, давлат бошқаруви органларига парламент сўровлари юбориш юзасидан Комиссия томонидан таклифлар ишлаб чиқилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, мамлакат ҳаётидаги иштирокини янада кенгайтириш борасидаги ташаббускорликни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари юзасидан ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларидан келиб чиқиб, таклифлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни қийнаб келаётган тизимли масалаларни ҳал этишга, шу жумладан ёшларнинг билим олиши ва илмий фаолият юритиши учун яратилаётган шароитларни, олий ўқув юрти талабаларининг турар-жой билан таъминланиш даражасини, ёшлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчиликни кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишларни ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари якунлари ҳамда ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқотлари давомида қўйилаётган долзарб масалаларга парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан фойдаланган ҳолда ечим топишга, жумладан давлат бошқаруви органларига парламент сўровларини юбориш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга эътиборни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар масалалари бўйича мавжуд муаммоларни маҳалла — туман — вилоят — республика тизими асосида ҳал этишга устувор аҳамият қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, шунингдек Комиссия томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг мазмун-моҳиятини доимий равишда жамоатчиликка етказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. Тожиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1834-IV-сон