Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятлари ижро этувчи органларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-886-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятлари ижро этувчи органларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-886-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 18 февралда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятлари ижро этувчи органларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-886-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 февраль,
1886-IV-сон