Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.11.1997 йилдаги 512-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1997 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини, инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар дастурининг, шунингдек ҳукуматнинг бошқа қарорларининг рўёбга чиқарилиши жорий йилда макроиқтисодий барқарорликка эришишни, иқтисодиётнинг ўсишини, аҳоли фаровонлигининг ошишини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг 9 ойида ялпи ички маҳсулот 4,9 фоизга кўпайди. Саноат маҳсулотлари (106,3%), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (112,7%) ишлаб чиқариш, капитал қўйилмалар (116,7%), товар обороти (110,3%), пулли хизматлар (122,5%) ҳажми ўсди. Инфляция даражаси кескин пасайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма бюджет тақчиллиги белгиланган кўрсаткичлар доирасида бўлди. Мамлакат бўйича харажатлардаги нақд пул эмиссияси улуши белгиланган кўрсаткич — 15,3 фоиз ўрнига 8,6 фоизни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар суммаси кўплигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» ва «Ўзкимёсаноат» уюшмалари тизимидаги зарар кўриб ишлаётган корхоналар сони камаймаяпти. «Ўзмашсаноат», «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси корхоналарида сотилмай қолган маҳсулотларнинг қолдиқлари юқорилигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятларида қурилиш қийматининг асоссиз равишда қимматлашиши ҳоллари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзметкомбинат» бирлашмаси, Ўзбекбирлашув, «Махсусқотишма» республика ташкилоти томонидан марказлаштирилган экспорт топшириқларининг бажарилиши таъминланмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бир қанча вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан пахта экишни ташкил этиш, агрокимё тадбирларини ўтказишда, ҳосилни йиғиб-териб олишда жиддий камчиликларга йўл қўйилган. Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида ва бир қанча минтақаларда кузги бошоқли дон экинлари экишнинг белгиланган муддатлари кечиктириб юборилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг жорий йилга белгиланган устуворликларига эришиш, инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар дастурини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йилга белгиланган республика ва ҳудудий дастурларнинг, шунингдек, тармоқлар ишлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминловчи зарур чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари мобайнида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)ни етказиб бериш, шунингдек истеъмолчиларнинг амалда тўловга қодирлигидан келиб чиққан ҳолда зарур моддий-хом ашё ресурслари сотиб олиш юзасидан 1998 йил учун шартномалар (контрактлар) тузилишини ташкил этсинлар. Шартномалар тузишни суғурта компаниялари иштирокида амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш Ҳукумат комиссияси хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан маблағ билан ўз вақтида таъминланмаганликлари туфайли вужудга келган бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар таркибини ўзгартириш тўғрисидаги масалани, уларни қўшилган пеняларни тўлашдан озод қилган ҳолда, бир ой муддатда кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банки, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан топширилган бошоқли дон ва шоли учун 1997 йил охиригача улар билан ҳисоб-китобларни тугалласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда солиқ тўловчилар томонидан солиқларнинг бир тури бўйича ортиқча тўланган суммаларни муддатида тўланмаган тўловларнинг бошқа турларини қоплашга ўтказиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 1998 йил инвестиция дастури доирасида қурилишларнинг аниқ рўйхатига маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари билан таъминланган фақат устувор объектларни киритиш йўли билан тугалланмаган қурилиш ҳажмларини қисқартириш чора-тадбирларини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилдан бошлаб марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектларнинг аниқ рўйхатларини шакллантиришда ҳисобга олинган белгиланган ўртача нархлар бўйича қуриш тартибини белгиласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ва вилоят марказларида, эксперимент тариқасида, марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган янгидан бошланаётган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ташкилотларини тендер асосида белгиласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда таъсис шартномаларида экспорт маҳсулотлари (товарлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш назарда тутилган қўшма корхоналар ишини 1997 йил охиригача таҳлил қилиб чиқсин ва уларнинг экспорт дастурларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1998 йил учун экспорт ва импорт прогнозини ишлаб чиқсинлар ва жорий йилнинг 20 ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази эмитентлар томонидан ўз акцияларининг сотиб олиниши ва улардан фойдаланиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқлигини таҳлил қилсин. Таҳлил натижаларини ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборотни 1997 йил 31 декабргача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари, тегишли комплекслар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 14 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
512-сон