Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 35-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1988-5]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 19 октябрдаги 13-мҳ-сонли ««Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1988-7, 19.10.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги ЎРҚ-749-сон «Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 35-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисми ва 8-моддаси биринчи қисмига мувофиқ товар белгисига талабнома топшириш ҳуқуқига юридик ёки жисмоний шахс (бундан кейинги ўринларда талабнома берувчи деб юритилади) эгадир.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 март,
4-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1988-5/0192-сон)